Latest news

19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   0 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  12 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  39 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" "Локомотив-БФК"ни мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви. "Қўқон-1912" "Локомотив-БФК"ни мағлуб этди

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" бугун назорат учрашувида майдонга тушди.

Қўқонликларга ПРО-лига вакили “Локомотив БФК” рақиблик қилди.

Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинларида қатнашаётган Ўткир Юсупов, Жавоҳир Сидиқов ва Ойбек Рустамов иштирок этишмади. Шунингдек, жароҳати боис Носир Отақўзиев ҳам мазкур баҳсни ўтказиб юборди.

Учрашув бошланиши билан ташаббусни қўлга олган қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Ҳужумларнинг бирида "Локомотив"ни дарвоза устуни голдан сақлаб қолди. 31-дақиқада эса ниҳоят қўқонликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Рақиб жарима майдончаси ичида бир-бирларига тўпни аниқ узатиб ажойиб ҳужум ташкил этган "Қўқон-1912" “Локомотив БФК” дарвозасига йўл топишни уддалашди. Асадовдан тўпни қабул қилган Абрамов кучли ва аниқ зарба билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида рақиб дарвозаси иккинчи бор ишғол этилди. 42-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг қанотдан оширган тўпини Асадов дарвозага аниқ йўллади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам "Қўқон-1912" аъзолари жуда фаол тарзда ўтказишди. Тайм бошида мураббийлар штаби таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга асосан ёш футболчилар туширилди. Шундай бўлса-да, рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятларни вужудга келтиришди.

73-дақиқада Муслим Қурбонов деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Қолган дақиқаларда қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришларига қарамай, ҳисобни ўзгартира олишмади.  




Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Локомотив БФК” – 2:0 (2:0)
Ҳакамлар: 
Шавкат Насибуллаев, Дониёр Сайлавов,Тимур Галеев
Назоратчи : Арслон Ҳотамов.

Голлар: Савелий Абрамов – 31, Фирдавс Асадов – 42.

“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 5. Ғиёс Комилов, 11. Фирдавс Асадов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 41. Савелий Абрамов 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 79. Иқбол Маликжонов.
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 4. Баҳодир Акрамов, 15. Иброҳим Ғофуров, 38. Достон Мелиқўзиев, 70. Жасур Ёқубов, 78. Бехруз Садиллоев, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Муслим Қурбонов.

“Локомотив БФК”: 1. А. Ким, 3. И. Абдураимов, 4. С. Исмоилов, 6. Э. Омонжонов, 7. В. Акопов, 9. С. Ғуломов, 13. С. Тўхтасинов, 14. Ю. Шоимов, 18. Ш. Авазматов, 19. И. Шарипов, 20. Р. Ҳазратқулов.
Захира: 16. С. Собиров, 2. Қ. Эркинов, 10. И. Қодиралиев, 11. Ф. Мамажонов, 15. А. Маҳкамов, 21. Ш. Нуриддинов

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика