Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-23 Қатарга учта гол урди
03 jan 2020 17:05
News
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-23 Қатарга учта гол урди
Учрашувнинг 40-дақиқада жамоадошидан тўпни қабул қилиб олган Бобир Абдихолиқов жарима майдончаси ичидан туриб аниқ зарба билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 1:0.
44-дақиқада жарима майдонига узатилган тўпга Ҳусниддин Алиқулов боши билан зарба бериб, ҳисобни 2 та тўп фарқига оширди - 2:0.
70-дақиқада Бобир Абдихолиқов боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди - 3:0.
78-дақиқада қатарликлар Муҳаммад Ваад томонидан урилган гол билан ҳисобни қисқартиришди - 3:1.
Шундай қилиб, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадан олдинги сўнгги баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 9 январь куни терма жамоамиз мусобақанинг 1-турини Эронга қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон U-23 - Қатар U-23 - 3:1
Голлар: Бобир Абдихолиқов 40, - 1:0. Ҳусниддин Алиқулов 44, - 2:0. Бобир Абдихолиқов 70, - 3:0. Муҳаммад Ваад 78, - 3:1.
Ўзбекистон U-23: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Азиз Ғаниев, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Яхшибоев, Бобур Абдихолиқов, Илҳом Алижонов, Ҳусниддин Алиқулов, Санжар Қодирқулов.
Захира: Машхур Муҳаммаджонов, Низомиддин Зиёвутдинов, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Ойбек Рустамов, Аброр Исмоилов, Ислом Кенжабоев, Достон Ибрагимов, Ойбек Бозоров, Шароф Муҳиддинов, Азиз Амонов, Миржаҳон Мираҳмадов.




фото: ЎФА матбуот хизмати
Similar news
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Comments