Latest news

07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  22 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1 22:11ОКМК Россия жамоасига имкониятни бой берди  0

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 2:0 News

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 2:0

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Эрон U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши илк назорат-ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 18 август куни «ЖАР» стадионида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар, Тошкентда Эрон ўсмирларига қарши 3та ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Қайд этиш жоиз, 16 август куни Тошкентга етиб келган Эрон ўсмирлар терма жамоаси ҳам Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси сингари, шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўзаро яна икки марта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Ушбу учрашувлар ҳам Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

Тошкентда Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувлар, Нуралиев шогирдлари учун шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинлари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот ўрнида, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари финал босқичига қуръа ташлаш маросими 26 август куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳамда терма жамоа сардори Отабек Шукуров иштирок этадилар.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент. «ЖАР» стадиони.
18 август. Якшанба.
Ўзбекистон U-17 - Эрон U-17 - 2:0
Голлар: Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика