Latest news

00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  1 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  0 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  2 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  14 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 3:2 News

Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 3:2

Бугун "Олмалиқ" навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Бу гал жамоамизга Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтади. Сергели туманидаги сунъий қопламали майдонда ўтган баҳсда жамоамиз 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Учрашувнинг 25-дақиқасида ҳимоячи хатосидан унумли фойдаланган Александр Пишур ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб наманганлик футболчилар ўз жарима майдонларида футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган пенальтини Рўзимбой Аҳмедов бехато амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Майдон марказидан ўйинни бошлаган водий жамоаси вакиллари тезда иккинчи голни уришга эришишди. Александр Пишур яна ҳимоячи хатосини гол билан жазолади. Иккинчи таймда ҳужумкорликни оширган жамоамиз аъзолари Диёр Туроповнинг кучли ва аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Ўйин тугаши арафасида Арслонмурод Амановнинг қанотдан ошириб берган тўпини Рўзимбой Аҳмедов бош билан дарвозага йўллади.

Бу ўйинда бироз бетоблиги сабаб кўпгина футболчиларимиз иштирок этишмади. "Обод" жамоаси кўригида бўлган Абдумалик Тошпўлатов эса жамоага қайтарилди.

Учрашувни жамоалар қуйидаги таркибларда ўтказишди.

"Олмалиқ" - "Навбаҳор" 3:2
Ҳакам:
Аҳрол Рисқуллаев
Голлар: Рўзимбой Аҳмедов 2та, Диёр Туропов - Александр Пишур 2та.
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Абдумалик Тошпўлатов, Дарко Станоевич, Азизбек Суюнов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Иброҳим Раҳимов, Саидкомил Акбаров, Миржамол Қосимов, Мурод Ражабов, Арслонмурод Аманов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Максим Криушев, Диёр Туропов, Дониёр Исмоилов, Раҳматилло Бердимуродов, Исломбек Исоқжонов.

"Навбаҳор": Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан, Тоҳир Шамситдинов, Дилшод Жабборов, Нодир Мавлонов, Сардор Азимов, Виктор Карпенко, Анвар Ражабов, Александр Пишур.
Захирадан майдонга тушганлар: Азиз Ғуломхўжаев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Мўйдин Мамазулумов, Тимур Аюпов, Акрам Баҳритдинов, Шоҳжаҳон Аббосов, Қаҳрамон Маҳамаджонов.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика