Latest news

13:27"Интер" ҳужумчи учун 45 млн евро таклиф қилди  0 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  0 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  6 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1

Ўртоқлик учрашуви. "Нурафшон" - "Динамо" 0:3 News

Ўртоқлик учрашуви. "Нурафшон" - "Динамо" 0:3

Тошкентдаги сўнгги назорат учрашувини Про-Лига “В” гуруҳи пешқадами “Нурафшон” жамоасига қарши ўтказган “Динамо” жамоаси бу сафар ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Нурафшон” жамоаси майдонида ўтган учрашувнинг дастлабки бўлими ҳам ҳар қанча ҳужумкор ўтмасин, танаффусгача ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган Санжар Баратов 53-дақиқада ҳисобни очишга эришди, 0:1.

Голдан руҳланган “динамочилар” ҳужумкорликни туширишмади ва 69-дақиқада Жасур Азимов жарима майдонига ёриб кириб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди, 0:2.

Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас натижа йирик кўриниш олди. Бу сафар Отабек Нарзуллаев ҳужумга ўтиб, ажойиб голи эвазига ҳисобни 0:3 кўринишига келтирди.

Шу куни “Нурафшон” сафида собиқ “динамочилар” Фаррух Шотурсунов ва Руслан Вагаповлар ҳам майдонга тушишди.

“Динамо” яна уч кун давомида Тошкентда сўнгги тайёргарликларни ўтказиб, 4 август куни Ҳаққулободда “Норин” жамоасига қарши Про-Лига тур баҳсида майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. Тошкент
31 июль (сешанба)
«НУРАФШОН» - «ДИНАМО» - 0:3
Голлар
: Санжар Баратов 53, Жасур Азимов 69, Отабек Нарзуллаев 73.
«Динамо»: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Виктор Григорьев, Аваз Агалиев, Отабек Нарзуллаев, Жасур Азимов, Дамир Темиров, Илҳом Юнусов, Суҳроб Иззатов, Аббос Жумақулов, Павел Пуришкин.
Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳруҳ Раимов, Комил Шарофутдинов, Фирдавс Абдусалимов, Шерзод Жалилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Далер Алмосжонов, Санжар Баратов.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика