Latest news

08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  0 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  3 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  0 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  2 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  4 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  9 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  2 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29 21:05"Арсенал" Гёкереш бўйича янги таклиф тайёрламоқда. "Спортинг" камида 80 миллион евро сўрамоқда  7 20:37Альваро Мората Италияга қайтади  2

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:3 News

Ўртоқлик учрашуви: "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 4:3

Бугун "Навбаҳор" давралар оралиғидаги ўзининг учинчи назорат ўйинини Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказди.
Ҳужумларга бой бўлган беллашувда жами еттита гол урилди.

Биринчи бўлимда “лочинлар” биринчи бўлиб ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Раҳматулло Бердимуродов ўз номига гол ёздириб қўйди. Бироқ, “Сўғдиёна” ўйинчилари ҳисобни тенглаштиришга эришишди. Кўрикдан ўтиш учун таркибга янги қўшилган украиналик легионер Руслан Качур эса биринчи таймда гол уриб, танаффусга жамоамизни 2:1 ҳисобида йўл олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда рақиб ҳисобни тенглаштириш тугул, бир тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишни ҳам уддасидан чиқди. Аммо, “Сўғдиёна”нинг қувончи узоққа чўзилмади. Дилшод Жабборов гол уриб, “лочинлар”ни мағлубиятдан қутқарибгина қолмай, жамоамизнинг ғалаба тўпини ҳам урди. Якуний ҳисоб 4:3.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарлик мобайнида 12 июль куни “Машъал” (1:1) билан дурангга эришган бўлса. 14 июль санасида “Қизилқум” (1:0) мағлуб этилганди.

“Навбаҳор”: Дониёр Усмонов, Раҳматулло Бердимуродов (Ботир Тўрабоев, 46), Юрий Рижко (Омон-Биик Халилов, 46), Бобур Акбаров (Тохир Шамшитдинов, 46), Алишер Саматов, Элёр Жаҳонов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов (Акбар Саттаев, 46), Роббим Ҳасанов, Руслан Качур (Собир Ҳамидов, 46).
Голлар: Р. Бердимуродов. Р. Качур, Д. Жабборов (2 та).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика