Latest news

07:55Мадрид «отмен». Артём Довбик фаолиятини Италияда давом эттиради  0 07:29Расман. "Бунёдкор" хорватиялик ҳужумчи билан шартнома тузди  1 00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  3 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  6 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  11 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  18 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  21 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2

Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

"Манчестер Юнайтед" — "Ливерпуль" 4:0

Голлар: Санчо, 12 (1:0), Фред, 30 (2:0), Марсьяль, 32 (3:0), Пеллистри, 76 (4:0).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Линделёф, Варан, Далот, Мактоминей, Фред, Фернандеш, Марсьяль, Рэшфорд, Санчо.

Захира: Хитон, Байи, Маласия, Амад, Теллес, Пеллистри, Ван-Биссака, Ван де Бик, Эланга, Лэрд, Чонг, Ганнибал, Гарначо, Сэвиж, Икбал.

"Ливерпуль": Алиссон, Мабайя, Филлипс, Гомес, Чемберс, Хендерсон, Мортон, Карвалью, Эллиотт, Диас, Фирмино.

Захира: Адриан, Мрозек, Дэвис, Фабиньо, Ван Дейк, Конате, Тиаго, Милнер, Кейта, Салах, Окслейд-Чемберлен, Жонс, Цимикас, Робертсон, Нуньес, Матип, Байсетич, Уильямс, Кларк, Кларксон, Александр-Арнольд, Ван ден Берг, Норрис, Хилл, Фрауэндорф.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Манчестер Юнайтед" анчадан буён бундай ғалабаларни соғинганди. Оқил Абдубарноев сизни зериктирмасликка ҳаракат қилди. Кўришгунча деб қоламиз.

90+3. Салоҳ ҳам бугун чап ёни билан уйғонган кўринади, унинг навбатдаги зарбаси ҳам дарвозага киришни истамади.

90+1. Кейта томонидан йўлланган кучли зарба Амаднинг қорнига тегди, эҳтимол, унинг еган таомлари ҳам шу ерда ҳазм бўла қолди.

90. Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗАРБА! Салоҳнинг ўнг қанотдан айланма зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпга оёқ қўйган Нуньеснинг зарбаси эса стадиондан ташқарига чиқиб кетган бўлиш эҳтимоли мавжуд.

83. Арнольднинг зарбаси Байининг бошини учириб кетишига бир баҳя қолди. Ҳимоячининг боши тепасида бир муддат юлдузчалар айланган бўлса шубҳаланмайман.

82. Салоҳга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳисобни қисқартириш учун яхши имконият мерсисайдликларда, ҳар ҳолда дарвозаба Де Хеа эмас.

Бугунги ғалабадан сайтимиз ходими Толибжон Қосимов Эрик тен Хагдан ҳам кўпроқ қувонаётган бўлса керак.

76. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Байи бошлаган қарши ҳужумни Диалло ривожлантирди, Пеллистри эса ҳисобни чиройли кўринишга келтириб қўйди.

73. Эланга ва Адриан тўқнашиб кетди. "Ливерпуль" посбони "Турақол энди" дея рақибига ишора қилмоқда.

70. Нуньесдан илк уриниш, унинг тарихда қоладиган зарбаси голга айланишига яқинда майдонга тушган Хитон йўл қўймади.

67. Де Хеа "Мен майдонни тарк этмасам, рақиблар гол урадиганга ўхшамайди" деганча шеригига ўрин бўшатди. Хитон эса яхшигина тер тўкишини инобатга олган ҳолда қўлидаги сочиғи билан майдонга чиқиб келди.

64. Арнольд жисмоний тарбия дарсида аъло баҳога ўқиганини ҳозирги ҳаркатида исботлади, аммо унинг якуни узатмаси ҳам аъло бўлиб чиқмади.

61. "Ливерпуль"да яна ёппасига алмаштириш амалга оширилмоқда. Салоҳ, Ван Дейк, Нуньес ҳам кўриниш берди. Энди энасини кўрсатади булар.

58. "Ливерпуль" футболчилари бурчак зарбаси ишлаб олишди. Чап қанотдан узатма Ван-Биссаканинг белига тегиб, майдонни тарк этди. Ҳимоячи ортга қайтишда "Белимни тутгунча, тўпни ўтказиб юборсам бўларкан", деган ўй билан ортга қайтди, менимча.

53. Теллес рақибининг либосини сўраб, футболкани қўйиб юборгиси келмади, ҳакам эса буни нотўғри тушунганча манчестерликлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади.

48. "Ливерпуль" футболчилари Усейн Болт тезлигида прессинг қилишни бошлади ва бу самара бермоқда.

46. Бўлим бошланди.

Иккинчи бўлим аввалида иккала жамоа таркиблари ўзгарди.

Ҳакам қўшиб берилган дақиқалар тугашини кутмасдан ҳуштагини чалди. "Ливерпуль" футболчилари юзларини ювиб олиб, Клоппнинг калтагидан баҳраманд бўлган ҳолда иккинчи бўлимни бошлашса, ажабмас.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Жонснинг зарбаси Де Хеанинг қўлига тошбақа тезлигида етиб борди.

40. Цимикас ҳали жароҳатидан тикланишга улгурмаган Варанга жароҳатини эслатиб қўйди. Француз футболчиси дилидаги "ширин сўзлар"ни пичирлаб айтганча ўрнидан турди.

38. "Манчестер Юнайтед" 0:5 аламини ҳеч бўлмаганда ўртоқлик учрашувида олишга уриниб кўришади. "Ливерпул" эса асосий кучларини ҳали ташламади.

32. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хато қилиш навбати ҳозиргина майдонга тушган Уильямсга келди. Ҳимоячи бу ерга футбол ўйнагани келганини билмаган шекилли, нима бўлаётганини англаб етгунча, Марсьяль тўпни "илдириб" кетди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

32. Голдан сўнг тепа сочи тик бўлган Клопп таркибни буткул янгилади.

30. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўнг оёғи мақтовга сазовор бўлмаган Фред айнан шу оёда "парашют" услабида Алиссонни пешонасини тириштиришга мажбур қилди.

27. Гомес кечқурун ухламасдан, севгилиси билан тонггача ижтимоий тармоқлар орқали дийдорлашган кўринади, ҳозир ҳам оддий вазиятда тўпни рақибига бериб қўйди.

23. Гомеснинг дакки эшитадиган хатосидан сўнг Санчо олдинга борди ва фақатгина тўпни дарвозага тўғрилаб қўйиш керак бўлган Рэшфордга тўпни узатди, бироқ Маркус гол уриш қандай бўлишини эсдан чиқариб қўйган кўринади, унинг зарбаси дарвозага етиб бормади ҳам.

21. Манчестерлик футболчи шеригини рақиб посбони билан юзлаштиришга ҳаракат қилиб кўрди, аммо унинг пасидан сўнг "Ливерпуль" ҳимоячиси оёғини милиция ходими таёғини чўзгани каби ҳаракат қилиб, тўпни тўхтатиб қолди. 

18. "Ливерпуль"нинг тезкор ҳужумидан сўнг жуда қулай вазият юзага келганди. Диаснинг зарбалари дарвозага етиб бормаслиги учун МЮ ҳимоячилари ҳар бало қилиб кўришди.

15. "Ливерпуль" ёш футболчисини манчестерлик икки акаси курагини ерга текказиб қўйишди ва ҳеч нарса бўлмагандай ортга чекинишди.

12. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Санчо манчестерликларнинг дастлабки хавфли ҳужумини голга айлантирди. Алиссон Де Хеанинг сейвларидан ҳангу-манг бўлиб турганди, шекилли, бу зарбани қайтаришга ўзида куч тополмади.

10. Йўқ, Де Хеа ўзида. Ундан навбатдаги чиройли ижро. Ўзиям сувга калла ташлагандек отилди.

9. Де Хеа мақтовларимиздан талтайиб кетди шекилли ёки бошқаларга ҳам қўл билан ўйнашга рухсат деб ўйладиёв, унинг узатмасидан сўнг Рэшфорд оёғини таэквондо услубида кўтариб ҳам тўпни қабул қила олмади.

7. Де Хеа янги мавсумда ҳам кўп вазиятларни ўзи ҳал қиладиганга ўхшайди. Испан посбонидан олқишлашга арзигулик навбатдаги ҳаракат ижро этилди.

6. "Манчестер Юнайтед" тезкор қарши ҳужум ташкиллаштирганди, бироқ Фред шеригини бирга-бир вазиятга чиқара олмади.

3. Ўнг қанотдан "Ливерпуль" хавфли ҳужум ташкиллаштирди. Мабайянинг узатма аралаш зарбасидан сўнг Де Хеа мухлисларнинг ҳали гол кўришига эрта эканлигини кўрсатиб қўйди.

2. Дастлабки дақиқаларда мерсисайдликлар тўпни ўзларида ушлаб туришга ҳаракат қилишмоқда. 

1. "Ливерпуль" футболчилари ўйинни бошлаб берди.

"Манчестер Юнайтед" қизил, "Ливерпуль" оқ рангли либосда ҳаракат қилишади.



Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Учрашувни ушбу ҳавола ёки буниси орқали томоша қилишингиз мумкин.

Учрашув аввалида кичик концерт дастури ўтказилмоқда. Ижрода "Таиланд сени тоғангмас" қўшиғи.

Мухлислар ҳам ўйин бошланишини интиқлик билан кутишмоқда.

Ассалому алайкум, ёз чилласида барча кондеционер остида мизғиётган паллада футбол баҳсини ўтказиб юбормайдиган ашаддий мухлислар! Бугун Таиландда инглизча футбол гувоҳига айланамиз. 

Таиланддаги ўртоқлик учрашуви Тошкент вақти билан 18:00 да старт олади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика