Latest news

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  44 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди News

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди

Про лигага ҳозирлик кўраётган «Динамо» жамоаси Қаршида Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Насаф» жамоасига қарши майдонга тушди.

Дастлабки учрашувда мураббийлар Ҳаким Фузайлов ва Рўзиқул Бердиев асосий таркибларни синовдан ўтказишди.

Қизиқарли кечган учрашувда мезбонлардан Дилшод Раҳматуллаев пенальтидан фойдалана олмади. Шунингдек, Бобур Абдухолиқов, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоевда ҳам яхши имкониятлар юзага келган бўлса, «динамочилар» ҳужумлари қаршиликлар посбони Умид Эргашев томонидан бартараф этилди. Якунда учрашув нурсиз дуранг билан тугади.

Қайд этиш жоиз, шу куни «Динамо» сафида янги легионер – украиналик 23 ёшли яримҳимоячи Олег Марчук кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, «Динамо»ни тарк этган Суҳроб Нуруллаев шу куни «Насаф» сафида ҳаракат қилди.

31 январь (якшанба)
Ўртоқлик учрашуви. Қарши.
«Насаф» – «Динамо» - 0:0
«Динамо»:
Дилшод Ҳамроев, Матвей Гуйганов, Комил Шарофутдинов, Жасур Ҳасанов, Ислом Шарипов, Олег Марчук, Шохруҳ Абдураҳмонов, Жамшид Ҳасанов, Сардор Эминов, Сирож Мелиев, Михайло Удод.

Маълумот учун, ушбу жамоалар бугун ўзаро яна битта учрашув ўтказишади.


фото: "Насаф" матбуот хизмати


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика