Latest news

17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  5 17:50Мавсумдаги энг яхши ўртача томошабинлар рейтинги эълон қилинди, Жанубий Америка етакчи, "Барселона" 35-ўринда  3 17:30"ФарДУ" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:10"Бавария" "Барселона"дан Нико Уильямсни илиб кетишга тайёрланмоқда  2 16:02"Реал" ярим ҳимоячиси Алонсо билан келишмовчилик сабаб клубдан кетиши мумкин  12 15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  1 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  8 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  8 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  3 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Навбаҳор» 1:2 News

Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» - «Навбаҳор» 1:2

Тошкентдаги йиғин доирасида «Динамо» жамоаси сўнгги назорат учрашувини Наманганнинг «Навбаҳор» клубига қарши ўтказди.
Ушбу баҳсда ҳар икки томон мураббийлар штаби ҳам имконқадар оптимал таркибни туширишга ҳаракат қилди. Бироқ, жамоамизда бир қатор футболчилар кичик жароҳатлар туфайли ёрдам бера олишмаганлиги боис, шу куни «Динамо» аралаш таркибда майдонга тушди. Хусусан, яқинда жароҳатини қайта қўзғатган ёш ҳужумчи Фаррух Шотурсунов, Сирожиддин Сайфиев, Илдар Маматказин, Ғулом Уруновлар ёрдам бера олишмади.

Учрашувнинг 17-дақиқасида наманганлик Отабек Валижонов ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнггида тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиев мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда эса мураббийларимиз етти нафар ёш футболчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Наманганликлар эса бир қатор тажрибали футболчиларни майдонга тушириб, 68-дақиқада украиналик легионер ҳужумчи Руслан Качурнинг голи эвазига назорат баҳсида ғалаба қозондилар.

Ёдингизда бўлса, ушбу жамоалар бир ой олдин Олий лига 13-тур доирасида учрашишган ва унда «динамочилар» «Навбаҳор» устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришишганди.

Қайд этиш жоиз, «Навбаҳор»га қарши учрашув билан «Динамо» жамоасининг Тошкентдаги бир ҳафталик йиғини якунланди. Бу орада жамоа «Машъал» (1:2), «Пахтакор» (0:1) ва «Навбаҳор» (1:2) билан ўйинларда майдонга тушди. Сўнгги тайёргарлик босқичи Самарқандда ўтказилади.

Назорат учрашуви. 25 июль (жума)

«ДИНАМО» - «НАВБАҲОР» - 1:2 (1:1)

Голлар:
Зайниддин Тожиев 35 (пен) – Отабек Валижонов 17, Руслан Качур 68.

«Динамо»: Андрей Мельничук, Асрор Алиқулов, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов, Бунёд Исроилов, Акмал Холмуродов, Турғун Қобилов, Азамат Бобожонов, Нурбек Сафаров, Санъат Шихов, Зайниддин Тожиев.

Захирадан майдонга тушишди: Рустам Тоштурдиев, Искандар Холмирзаев, Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Абдулло Набиев, Миркомил Локаев, Саддам Боймаматов.

«Навбаҳор»: Дониёр Усмонов, Тохир Шамшитдинов, Бобур Акбаров, Юрий Рижко, Рахматулло Бердимуродов, Роббим Ҳасанов, Алишер Маҳмудов, Алишер Саматов, Отабек Валижонов, Мансур Саидов, Александр Каблаш.

Захирадан майдонга тушишди: Илҳом Бойдедаев, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Элёр Жаҳонов, Руслан Качур, Омон-Биик Халилов.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 3 август куни 14-тур доирасида ўз майдонида «Насаф» жамоасини қабул қилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика