Latest news

21:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  6 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

Ўртоқлик учрашуви. “Бунёдкор” - "Чонбук Моторс" 5:5 News

Ўртоқлик учрашуви. “Бунёдкор” - "Чонбук Моторс" 5:5

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги бешинчи назорат учрашувини ўтказди.

“Қалдирғочлар”нинг бугунги спарринг рақиби Жануюий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” клуби бўлди.

Учрашув ҳужумкор руҳда бошланди. Ҳар иккала жамоа аъзолари дастлабки дақиқалардан бошлаб, чиройли ва комбинацион ўйин кўрсатишга интилишди. Дарвозалар олдида қатор хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Лекин марказий ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг аниқ ҳаракатлари эвазига ҳужумлар бартараф этилиб турилди. Бўлим охирларига келиб учрашувдаги голлар шоуси бошланди.

40-дақиқада “Чонбук Моторс” вакиллари ҳисобни очишди. Лекин орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан Акмал Шораҳмедовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтидан Достонбек Ҳамдамов ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим стартида кетма-кет тўртта гол киритилди. Элдор Шомуродов ва Акрамжон Комиловнинг голларига корейслар тезлик билан жавоб қайтаришди ва ҳисоб 3:3га етди.

Иккинчи бўлим ўрталарида “Чонбук Моторс” футболчиси бурчак зарбасидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Захирадан майдонга тушган Санжар Қодирқулов 77-дақиқада чамаси 22 метрлардан тўпга кучли зарба бериб, дарвозани нишонга олди – 4:4.

Ўйин якунланиши арафасида Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони дарвозамизга бешинчи тўпни киритиб, олдинга ўтиб олди. Бу сафар ҳам вакилларимиз жавоб тўпини жуда тезлик билан киритишди. Жавлон Иброҳимов ва Санжар Қодирқуловнинг чиройли комбинациясидан сўнг Шаҳзодбек Нурматов қулай вазиятга чиқарилди. Деярли бирга-бир вазиятдан Нурматов унумли фойдаланиб, якуний натижа 5:5 бўлишини таъминлади.

Шу тариқа, “Бунёдкор” БААдаги бешинчи назорат учрашувида Жанубий Кореянинг амалдаги чемпиони “Чонбук Моторс” билан жангавор 5:5 ҳисобидаги жангавор дуранг қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача “қалдирғочлар” БАА йиғини доирасида “Анжи” (3:2), “Амкар” (1:1), “Локомотив” Москва (0:3) ва “Хенан Жианье” (3:1) жамоалари билан назорат учрашуви ўтказишган эди.

Назорат учрашуви
“БУНЁДКОР” – “ЧОНБУК МОТОРС” (Жанубий Корея) 5:5 (1:1)
Голлар: 40 (0:1), Достонбек Ҳамдамов 42 пенальти (1:1), Элдор Шомуродов 52 (2:1), 57 (2:2), Акрамжон Комилов 62 (3:2), 64 (3:3), 75 (3:4), Санжар Қодирқулов 77 (4:4), 86 (4:5), Шаҳзодбек Нурматов 88 (5:5)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов (С), Рустамжон Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Акрамжон Комилов, Минори Сато, Отабек Шукров, Баҳодир Насимов, Забиҳилло Ўринбоев, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшодбек Аҳмадалиев, Шаҳзодбек Нурматов, Санжар Қодирқулов, Сардор Собирхўжаев, Жавлон Иброхимов, Дилшод Жўраев
27.01.2016. Дубай. “The Sevens” стадиони.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика