Latest news

14:58Про лига. "Олимпик" – "Жайхун". Таркиблар маълум  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  8 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  4 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  26 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3

БАА Тожикистон билан ўйинда камбэк қилди, меҳмонлар сафида голлардан бирини “Бунёдкор” футболчиси урди News

БАА Тожикистон билан ўйинда камбэк қилди, меҳмонлар сафида голлардан бирини “Бунёдкор” футболчиси урди

Бугун Дубайдаги "Забил" стадионида БАА термаси Тожикистонга қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Халқаро ўртоқлик ўйинлари доирасида БАА термаси Дубайда Тожикистон вакилларини қабул қилиб, иродали тарзда (3:2) зафар қучди.

Ўйинда ҳисоб Усмон Тошев шогирдлари томонидан очилди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбенинг бурчакдан узатган тўпини "Бунёдкор" ҳимоячиси Давронжон Эргашев дарвозага аниқ йўллади. Кейин эса ҳужумчи Камрон Турсунов орадаги фарқни оширди – 2:0.

Мазкур голдан бироз ўтиб Али Аҳмад Мабхут рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартирди ва унинг ўзи 2-тайм ўрталарида пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади.

Захирадан ўйинга қўшилган Али Солиҳ эса 90+3 дақиқада тўп киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди – 3:2!


БАА - Тожикистон 3:2

Голлар: Эргашев Давронжон (10, 0:1), Турсунов Комрон (20, 0:2), Мабхут Али (29, 1:2), Мабхут Али (63-пен, 2:2), Солиҳ Али (90, 3:2).

БАА: 1. Хасеиф Али, 6. Жабер Юсеф, 9. Махди Бандар, 12. Ал-Хаммади Халифа, 21. Ал-Хаммади Мохамед, 23. Хусейн Абдулазиз, 11. Рамадан Абдалла, 15. Лима Фабио, 5. Салмин Армарашда, 7. Мабхут Али, 8. Канедо Корреа.

Тожикистон: 16. Қирғизбоев Шохрух, 2. Жўрабоев Зоир, 3. Давлатмир Табрези, 4. Эргашев Давронжон, 5. Жалилов Искандар, 19. Назаров Ахтам, 7. Умарбаев Парвизджон, 8. Жўрабоев Амирбек, 17. Панжшанбе Эхсони, 11. Турсунов Комрон, 21. Жалилов Манучехр.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика