Latest news

00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  30 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  29 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0

Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади News

Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади

Ўзбекистон терма жамоаси бугун Иорданияга қарши назорат ўйини ўтказди.

Ўзбекистон — Иордания 0:0

Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов (16.Ботирали Эргашев, 46), 19.Дилшод Комилов (5.Ислом Қобилов, 80), 4.Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 70), 6.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Ойбек Бозоров (23.Анвар Ҳожимирзаев, 46 (24.Жаҳонгир Абдусаломов, 80)), 9.Одил Ҳамробеков (18.Асадбек Раҳимжонов, 62), 10.Жамшид Искандеров (22.Авазбек Ўлмасалиев, 70), 14.Зафармурод Абдураҳматов (3.Саидазамат Мирсаидов, 46), 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдиҳолиқов (20.Жасур Яхшибоев, 62, 21.Азизбек Амонов (7.Руслан Жиянов, 46).

Захира: 1.Ҳамидулло Абдунабиев, 25.Акмал Мозговой.

Иордания: 22.Абдулла Ал Фахури, 4.Хоссам Абу Дахаб, 6. Юсуф Абу Ал Жазар, 19. Саад Ал Русан (3.Абдулла Насиб, 46), 17.Уорд Ал Барри, 8.Холид Закария, 16.Амир Жамус (15.Аун Ал Маҳарма, 78), 23. Эҳсон Хаддод (18.Аҳмад Ассаф, 46), 10.Муҳаммад Ан Носир (24. Айҳам Муҳаммад, 86), 14.Аҳмад Ал Авауда (9.Бакир Калбуна, 72), 20.Муҳаммад Ал Акаш (7.Аҳмад Ал Арсан, 46).

Захира: 1.Язид Абу Лейла, 5.Аҳмад Айман, 12.Нур Бани Аттиа, 13.Муҳаммад Калон

Огоҳлантиришлар: Холид Закария (14), Дилшод Комилов (21, 79), Уорд Ал Барри (81), Юсуф Абу Ал Жазар (84)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. Зарба! Ғайбуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси Ал Фахурининг қўлларига бориб тушди.

81. Ал Барри огоҳлантирилди.

80. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш содир этилди. Алмаштирилганлардан бири Комилов.

79. Дилшод Комилов огоҳлантирилди. У биринчи бўлим ҳам огоҳлантирилганди. Аммо ҳакам сезмади чоғи. Бошқани огоҳлантирмаган бўлса. Менимча, икки жамоа ўртасида ҳеч кимни четлатмаслик борасида келишув бўлгандир.

77. Ўзбекистонликларнинг бурчау зарбасига Ғайбуллаев зарба йўллаши мумкин эди, рақиб посбони қўллари билан тўпни уриб юборди.

75. Аҳмад Ал Арсаннинг зарбасини Эргашев бартараф этди.

72. Иорданияда ўзгариш рўй берди.

70. Ўзбекистон таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

68. Иорданияликларнинг хавфли ҳужуми қийинчилик билан бартараф этилди.

62. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

60. Ал Арсан ҳужумда Ботирали Эргашевга нисбатан фол ишлатди.

56. Захирадан майдонга тушган Ҳожимирзаевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

55. Хавфли вазият! Холид Закария бир неча рақибини алдаб ўтиб зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

53. Иорданияликлар таймни фаол бошлади ва хавфли ҳужум ташкиллаштиришга ҳам эришди. Ал Баррининг зарбаси эса анча ноаниқ кўриниш олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! Ал Авауданинг яна бир зарбасини Неъматов қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Авауданинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

41. Ўзбекистонликларнинг бурчак узатмаси рақиб футболчилари томонидан бартараф этилди.

38. Хавфли вазият! Абдихолиқов рақиб жарима майдонига кириб бориб, ўнг бурчакдан зарба йўллади, Ал Фахури тўпни қайтарди.

36. Зарба! Абдихолиқовнинг олисдан йўллаган зарбасини рақиб дарвозабони эгаллаб олди.

32. Абдураҳматовнинг ўнг қанотдан узатмасини Ал Фахури эгаллаб олди.

30. Иорданияликларнинг ҳужуми иккинчи қаватда Авауда томонидан зарба берилиши билан якунланди. Неъматов ўз ўрнида.

26. Хавфли вазият! Тезкор қарши ҳужум Амоновнинг зарбаси билан якунланди, аммо зарба кучи баланд бўлмагани боис Иордания дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

23. Марказда Амонов атайин тўхтатилди, аммо Амир Жамусга карточка кўрсатилмади.

21. Комилов майдон марказида Эҳсон Хаддодга нисбатан қўпол ўйин намойиш этгани учун огоҳлантирилди.

20. Сайфиев ҳужум чоғида қўполлик ишлатди.

17. Иорданияликларнинг бурчак зарбаси бироз қийинчилик билан қайтарилди.

14. Майдон марказида Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатган Холид Закария огоҳлантирилди.

9. Зарба! Ҳамробековнинг пасидан сўнг Абдухолиқов томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

8. Хавфли вазият! Искандеровнинг узатмасини Амонов дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, ноаниқ. 

8. Чап қанотда Бозоровга нисбатан қоидабузарлик содир этилди. Жарима зарбаси.

5. Хавфли вазият! Ал Акашнинг зарбасини Неъматов қийинчилик билан қайтарди ва иккинчи уринишда эгаллаб олди.

4. Иорданияликларнинг зарбаси рекошет ҳосил қилди, тўп Неъматовнинг қўлларига бориб тушди.

4. Искандеровнинг зарбаси кучли чиқмади, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтарди.

3. Ўзбекистон терма жамоасининг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми аут ишлаш билан якунланди.

1. Учрашув бошланди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон оқ, Иордания қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.


Бироз аввал мазкур беллашувни Ҳусайн Норчаев ўтказиб юбориши маълум бўлди. Гарчанд ЎФА матбуот хизмати унинг жароҳат олганини таъкидлаган бўлса-да, аслида, ундай эмас. Сабаби, футболчи визани расмийлаштириши ва тез фурсатда Португалияга бориб "Брага" клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Нима бўлган тақдирда ҳам Европадаги легионерларимиз сони яна биттага кўпайишидан умидвормиз ва Ҳусайнга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2025 йилдаги илк ўйинига гувоҳ бўламиз. Гарчи расмий мақомда бўлмаса-да, мазкур учрашув кўп жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Жумладан, "оқ бўрилар" янги бош мураббий — Тимур Кападзе қўл остида илк бора майдонга тушади. Тўғри, Кападзе аввал ҳам бир муддат вақтинчалик терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарган, бироқ бу сафар у жуда мураккаб пайтда, жаҳон чемпионати саралаши арафасида бош мураббий этиб тайинланди ва унинг зиммасига катта масъулият юклатилган. Қолаверса, бугун узоқ вақтдан бери терма жамоа либосида кўриниш бермаган ҳамда дебютини ўтказишга шай бўлган футболчилар терма жамоа йиғинига чақирилган. Бундан ташқари, Иордания билан ўзаро ҳисоб-китобларимиз мавжуд. Мазкур жиҳатлар учрашувга бўлган қизиқишни яна-да оширишига шубҳа йўқ.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика