Latest news

08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  4 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  13 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2

Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми? News

Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?

Жамоанинг 2008 йилда таваллуд топган футболчилари PFL U-19 мусобақасидан ташқари, Тошкент шаҳар ёшлар лигаси ва ЎФА Кубогида ҳам зафар қучди.

Мен ўзим ПФЛ мусобақасини ёритишга бордим. Финалда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро беллашдилар. Икки жамоанинг раҳбарияти стадионда эдилар. Фарқи шунда-ки, "Пахтакор" вакиллари мусобақани бошидан бирга бўлдилар. Менимча бу академияга бўлган эътибордан бўлса керак. Бугун Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг негизи шу клуб футболчилари билан шаклланяпти. Орада бир вақт бўлди, академияга бўлган эътибор кескин тушиб кетди. Ортиқхўжаевни жамоага келиши вазиятни яна ижобий томонга ўзгартирганини бу йилги натижалардан билса ҳам бўлади. Жамоанинг ёшлар лигаси ҳам ПФЛ мусобақасида турнир якунига етишига 1 тур қолганида чемпионликни нақд қилди. Энг қизиғи 23-турда "Пахтакор" ва ОКМК ўзаро беллашди. Ким ютса ўша чемпион. "Пахтакор" 1 киши кам бўлиб рақибини 3:0 ҳисобда мағлубиятга учратди, қойил қолиш керак.



Мен U-19 жамоасининг бир жиҳатига аҳамият қаратдим. Жамоа билан финал босқичида 4 нафар мураббий ва шифокор ишлаганини кўрдим. Шифокор майли бу ҳамма жамоада бўлади. Лекин 4 нафар мураббий ишлаган клубни фақат катта лигаларда кўрамиз. Дарвозабонлар мураббийидан ташқари асосий уч мураббийнинг боши Бобур Абдураҳмонов. У ўз пайтида Роберт Гай жамоасининг энг ёрқин ўйинчиларидан бири бўлган. Афсус оғир жароҳат туфайли у фаолиятини эрта тугатган. Унинг ёрдамчилари "Нефчти" афсонаси Акмал Холматов ва "Трактор"даги ўйинлари билан мухлисларга таниш Баҳодир Қодиров. Бу икки мутахассис ёш мураббий билан жуда катта натижага эришдилар. Энг муҳими U-19 да ҳам ЎФА Кубоги финалида ҳам жамоа шунчаки ғалаба қозонмай ўйин бўйича рақибдан устунликка эришгани аҳамиятли. Бу жамоанинг ўйинини кўриш шунчаки завқ бағишлади томошабинга.


"Пахтакор"нинг катталари бу йил тарихдаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд қилдилар. Асосий таркибда Аббосбек Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ёки Жалолиддин Машариповга биз ўрганиб қолган кашфиётлар бўлмади. Лекин бу вақтинчалик ҳолат эканлигини ёшлар мусобақаси кўриб хулоса қилиши мумкин. Жамоанинг шахсий академияси ҳамон мавжуд эмас. Қачон қурилиши ҳақида гап сўзлар ҳам йўқ. Йил бошида клуб тўлиқ "AKFA" холдингга ўтиши ва стадионга қўшиб академия реконструкция бўлиши ҳақида гап сўз чиққанди. Аммо якунда бундай бўлмади. Турли туман ерлар тендерсиз янги эгаларига берилаётгани ҳақида хабарларни ўқиб қоламиз, аммо "Пахтакор"га келганда бу ишга "пауза" берилиши шаҳсан менга ғалати кўринди. Бугун жамоанинг стадионига фақат раҳм қилиш мумкин. "Дўстлик" жамоаси ПРО Лига ўйинларини бу ерда ўйнаб турмаганида, менимча у чакалакзорга айланиб улгурган бўларди. Майли, мавзудан четлашмай. Шавкат Мирзиёев спорт тепасига шаҳсан ўзи келганлигини ҳисобга олсак, "Пахтакор"нинг моддий техника базаси бўйича янгилик чиқиб қолишига умид қилишдан бошқа чорамиз қолмайди. Нима учундир терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионидан кўра "Пахтакор"да ёрқин ўйин кўрсатиб келган деб ўйлаганим учун бу абзацни қораладим.



Яна "Пахтакор" академиясига қайтамиз. Эшитишимча клуб турк клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш устида иш олиб боришни мақсад қилган. Ўзбекистондаги истеъдод эгаларини Туркия жамоалари орқали Европага кузатиш режаси йўқ эмас. Режага монанд тарбиялаётган футболчиларни кўриб шаҳсан мен қувондим. Ёшлар ичида Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусановлар жуда кўп. Афсуски катта футболга келганда биз доимо бу истеъдодларни сақлаб қола олмаймиз. Қаердадир мураббий малакасизлик қилса, қаердадир нимадандир иқтисод қиламиз. Клублар миқёсида яхши халқаро мусобақаларда иштирок этмай қўйганимизга ҳам анча бўлди. 


Бугун "АКФА" ҳомийлигида "Пахтакор" истаймизми, йўқми кўринмас катта ютуқларга эришди. Тўғри, асосий таркиб бу бошқа масала. Аммо академия шу тарзда фаолият олиб борса, тез кунларда "Пахтакор" яна қудратли жамоа сифатида саҳнада кўриниш беради.

Йил бошида клуб вакиллари, клуб кейинги йиллар давомида академияга таяниши ва бу энг юқори раҳбариятнинг истаги эканлигини айтишганди. Менимча, мана шу ёшлар йўлида эришилаётган натижалар Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг орзуси. Энди бу орзуни янада сифатли кўринишга келиши учун, битта академия қурилса нур устига аъло нур бўларди.


Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика