Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  3 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  22 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

"Ортиқ 20 ёшда эмаслигимни тушуниб турибман" — Бускетс келажаги борасида бир қарорга келмаганини билдирди News

"Ортиқ 20 ёшда эмаслигимни тушуниб турибман" — Бускетс келажаги борасида бир қарорга келмаганини билдирди

34 ёшли испаниялик футболчининг бутун футболчилик фаолиятини ўтказган клуби билан шартномаси келаётган ёзда якун топади ва у билан ҳалигача битим муддати узайтирилмади.

"Mundo Deportivo"га кўра, Серхио Бускетс аллақачон "Барселона" билан 14 йиллик ҳамкорлигининг охирига келиб қолганини ҳис қиляпти ва MLS вакили "Интер Майами"нинг таклифини қабул қилган.

Унинг ўзи келажаги борасида қуйидагича фикрларни билдириб ўтди:

"Келажагим борасида ҳеч нарса айта олмайман. Чунки ҳеч қандай янгилик йўқ. Барча миш-мишлар туфайли ҳеч нарса содир бўлмади. Расмий ҳеч нарса йўқ. Мавсум давомида ўзимни қандай ҳис қилишимга қарайман. Ҳозирги лаҳзадан завқ олмоқчиман, қолганини кейин ўйлаймиз. Мен ортиқ 20 ёшда эмаслигимни тушуниб турибман".

Тажрибали футболчидан "Барса" кузатуви остида бўлган Мартин Субименди унинг ўрнини боса оладими ёки йўқлиги сўралди:

"Субименди ажойиб ўйинчи, лекин у "Реал Сосьедад" футболчиси. "Барса" чиндан қизиққанми ёки йўқлигидан эса хабарим йўқ".

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика