Latest news

23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  14 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  70 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  9 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

"Орол"нинг ушбу мавсумдаги натижалари ҳақида фактлар News

"Орол"нинг ушбу мавсумдаги натижалари ҳақида фактлар

"Орол" жамоаси ушбу мавсумда Про лигада 6 та учрашув ўтказди. Жамоанинг натижалари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. "Орол" мавсум давомида ҳозирча 6 та учрашув ўтказиб, 2 дуранг, 4 мағлубият қайд этди.

2. Нукусликлар ўз майдонида 3 ўйинда ҳам ютқазган бўлишса, меҳмондаги 3 ўйиннинг иккитасида очко билан қайтишган.

3.  Нукусдаги учта учрашувга стадионга жами 5301 нафар мухлис ташриф буюрган.

4. Жамоанинг 7 та голи 3 нафар футболчи ҳисобига ёзилди. Наврўз Хаипов 5 та гол урган бўлса, Наврўз Алимов ва Нурлибек Таласбаев биттадан голга муаллифлик қилишди.

5. "Орол" биринчи бўлимларда атиги 2 та гол киритган.

6. Ислом Сейтназаров автогол урган "Орол"нинг ягона футболчиси.

7. Тўққиз нафар футболчи сариқ карточка олган. Дамир Низанов ва Улуғбек Қуттибоевлар икки мартадан огоҳлантирилишган.

8.  "Андижон" футболчиси Э.Бойматов "Орол"га қарши ўйинда пеналтидан фойдалана олмаган.

9. "Орол" жамоаси уч марта пеналти тепган ва ҳар учаласидан ҳам Наврўз Хаипов унумли фойдаланган.

10.  Етти нафар футболчи 6 та учрашувда ҳам майдонга тушишди. Ислом Сейтназаров ва Наврўз Хаипов барча ўйинларни тўлиқ 90 дақиқадан ўтказишган.

11. Олтита учрашувда "Орол" дарвозасини уч нафар дарвозабон ҳимоя қилди.

Фурқат Юсупов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика