Latest news

18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  4 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  11

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида News

“Орол” жамоаси - меҳнат жамоалари ҳузурида

Қорақалпоғистон Республикасининг бош жамоаси – “Орол” кўп йиллик тарихга эга. 1976 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бу жамоадан кўплаб таниқли футболчилар етишиб чиққан.
“Орол” жамоаси бир пайтлар Ўзбекистон чемпионатининг  олий лигасида ҳам муносиб иштирок этган. Мана тўққиз йилдирки, нукуслик футболчилар биринчи лигада тўп суриб келишаётир.

Бугунги кунда жамоа ўйинларида ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин. Бу муболаға эмас. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда “Орол” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар режасини тасдиқлаганди. Ушбу режага асосан,  “Орол” жамоаси футболчилари 20 майдан бошлаб маҳаллий ишқибозлар, ҳомий ташкилотлар вакиллари, шунингдек турли вазирликлар тизимидаги идора ва корхоналарнинг ишчи-ходимлари ҳузурига ташриф буюришяпти. У ерда ўзига хос учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Бундай тадбирлар шу кунгача “Нукус вино заводи” ва “Қорақалпоғистон дон маҳсулотлари” акционерлик жамиятлари, “Қорақалпоқавтойўл” йўллардан фойдаланиш бошқармаси, “Тахиатош нефтебазаси” ва “Элликқалъа нефтебазаси” унитар корхоналари, “Ўзавтодарётранс” агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, “Нукустранс” корхонаси, Қорақалпоғистон давлат университетида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва мунозараларга бой кечган ҳар бир учрашувда Қорақалпоғистон  Республикаси футбол федерациясининг биринчи вице президенти Владимир Назаров жамоа тарихини гапириб бермоқда. Шунингдек, тадбир давомида ташкилотлар раҳбарлари ва футбол мухлислари севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш борасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришяпти. Ўз навбатида жамоа бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев ва футболчилар уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришмоқда.

Мазкур тадбирлар 10 июнга қадар давом этади. 8 июнь куни Нукус шаҳридаги “Турон” ўйингоҳида ишқибозлар билан учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.


Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика