Latest news

15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  2 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  3 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  8 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7

“Орол” охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этди? News

“Орол” охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этди?

Нукуснинг “Орол” жамоаси охирги йилларда Биринчи лигада қандай иштирок этмоқда? Қуйида бу саволга жавоб топамиз.

2011 йили.
Жануб зонаси
20 ўйин. 11 ғалаба, 2 дуранг, 7 мағлубият. Тўплар нисбати 38:29. 35 очко. 4-ўрин

2011 йилги мавсумни нукусликлар жудаям омадли бошлашди. Клуб жануб зонасида 4-ўринни эгаллади ва Олий лигага чиқишга қодир жамоадек кўрина бошлади. Ўша таркибда Наврўз Алимов ҳам бор эди. Жамоа анча йиллардан буён илк бора тўплар нисбатини “+” қилиб якунлади.

Якуний босқич
30 ўйин. 11 ғалаба, 4 дуранг, 15 мағлубият. Тўплар нисбати 35:42. 37 очко. 10-ўрин
Молиявий қийинчиликлар ўз таъсирини кўрсатди. “Жайҳун” жамоаси якуний босқичда 16 та жамоа орасида ўнинчи ўрин билан чекланди. Бу Нукус жамоасининг “Жайҳун” номи остидаги энг сўнги мавсуми сифатида тарихдан жой олди.

2012 йили.
Жануб зонаси
22 ўйин. 2 ғалаба, 3 дуранг, 17 мағлубият. Тўплар нисбати 18:50. 9 очко. 12-ўрин
2012 йилда жамоанинг номини “Орол” дея ўзгартиришди. Клуб ўша мавсумни шармандали тарзда ўтказди. 22 учрашувда атиги 9 очко тўплаган клуб учун бу Биринчи лигадаги энг дахшатли мавсум эди. Хуллас “Орол” ўша йили Орол денгизига ўхшаб қуриб қолди.

2013 йили.
Жануб зонаси
22 ўйин. 9 ғалаба, 3 дуранг, 10 мағлубият. Тўплар нисбати 32:27. 30 очко. 6-ўрин
Ўтган йилги хатолардан хулоса чиқарган Нукус жамоаси 2013 йилги мавсумда жануб зонасида кучли олтиликка кириб, кейингb босқичга йўлланмани қўлга киритди. Сочилиб кетган ҳимоя, энди мустаҳкамига алмашганди. Ҳар ҳолда ўтказиб юборилган голлар сони деярли икки баробарга камайгани сўзимизга исбот бўла олади.

Якуний босқич
30 ўйин. 7 ғалаба, 3 дуранг, 20 мағлубият. Тўплар нисбати 32:53. 24 очко. 16-ўрин
Яна молиявий муаммолар ўз таъсирини кўрсатди. “Орол” якуний босқичда шунчаки аутсайдерга айланди. Нукусликлар 30 ўйинда 24 очко тўплаб энг сўнги ўринни эгаллашди.

2014 йили.
Жануб зонаси
22 ўйин. 11 ғалаба, 3 дуранг, 8 мағлубият. Тўплар нисбати 27:22. 36 очко. 4-ўрин
2014 йилги мавсумни “Орол” жамоаси яна омадли бошлади. Айниқса ҳимояда жуда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Клуб 22 учрашувда 36 очко тўплаб, кучли тўрттликка киришга муваффақ бўлди.

Якуний босқич
30 ўйин. 10 ғалаба, 4 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати 33:38. 34 очко. 10-ўрин
Лекин жамоа якуний босқичда яна муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолди. Олий лигага чиқмаса ҳам, кучли бешлик учун курашишини кутган “Орол” мухлисларининг хафсаласи яна пир бўлди. Жамоа яна одатий 10-ўрини билан чекланди.

2015 йили.
Жануб зонаси
18 ўйин. 7 ғалаба, 2 дуранг, 9 мағлубият. Тўплар нисбати 20:24. 23 очко. 7-ўрин
“Орол” 2015 йилги мавсумда Жануб зонасида бир амаллаб кучли саккизликка кириб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Эътиборга молик томони, жамоа ҳимояси ўшанда нисбатан ишончли ҳаракат қилган эди.

Якуний босқич
30 ўйин. 9 ғалаба, 4 дуранг, 17 мағлубият. Тўплар нисбати 27:52. 31 очко. 10-ўрин
Ҳал қилувчи босқичда “Орол” яна эски одатини такрорлади. Клуб бу сафар 16 та жамоа орасида 13-ўринни эгаллади ва жимгина келаси мавсумда ҳам Биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

2016 йили.
32 ўйин. 12 ғалаба, 2 дуранг, 18 мағлубият. Тўплар нисбати 71:88. 38 очко. 11-ўрин
“Орол” тарихидаги энг сермаҳсул мавсум. Жамоа лигада гол уриш бўйича ҳам , гол ўтказиш бўйича ҳам иккинчи ўринни эгаллади. “Орол” ўз майдонида 7:0, 8:2 ҳисобларида ғалаба қозониб, меҳмонда 4:6, 0:7 ҳисобларида ютқазиши ҳам ўша мавсумда одатий ҳолга айланди. Нукусликлар ҳужумчиси Наврўз Хаипов лигада 30 та гол уриб, энг яхши тўпурарга айланди. Жамоа эса мавсумни 18 клуб орасида 11-ўрин билан якунлади.

2017 йили.
34 ўйин. 10 ғалаба, 7 дуранг, 17 мағлубият. Тўплар нисбати 55:72. 37 очко. 13-ўрин
“Орол” бу йилги мавсумда яна олдинги йилгидек ҳаракат қилди. Иккинчи даврада таркибга Наврўз Алимов ва Наврўз Хаипов каби тажрибали ҳужумчилар келиб қўшилди. Бироқ жамоанинг меҳмондаги салбий натижалари оқибатида клуб 13-ўрин билан чекланишга мажбур бўлди.

Мана кўриб турибсиз, “Орол” жамоаси Биринчи лигада хавас қилса арзигулик натижалар қайд этмаган. Бироқ қорақалпоғистонлик футбол мухлислари учун жамоанинг ҳар бир ўйини ўзига яраша байрам десам асло муболаға бўлмайди. Қорақалпоғистонлик мухлислар ҳам “Орол”нинг қачондир Олий лигага чиқишига умид қилишади.


Фурқат Юсупов

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика