Latest news

08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   70 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  61 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  6 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  20 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  12 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3 23:00"Қизилқум" Туркия йиғинига жўнаб кетди. Таркибда кимлар бор?  1 22:36Мбаппе "Реал"нинг январь ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлди  3 22:15Озарбайжондаги "ўзбек дербиси"да дуранг қайд этилди. Жалолиддинов 81 дақиқа ўйнади  6 21:57Туркия кубоги. "Ризеспор" "Анқарагучу"ни мағлубиятга учратди. Алиқулов тўлиқ ўйнади  10 21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  4 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  7 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  49

“Орол” Олий лигада қандай иштирок этган? News

“Орол” Олий лигада қандай иштирок этган?

Нукуснинг “Орол” жамоаси Олий лигада 5 мавсум иштирок этган. Қуйидаги мақола орқали жамоанинг Олий лигадаги иштироки ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1992 йил. 32 ўйин. 9 ғалаба, 4 дуранг, 19 мағлубият. Тўплар нисбати 28:50. 22 очко. 14-ўрин

Олий лигадаги илк мавсумда нукусликлар 32 учрашувда 22 очко (ўша пайтларда ғалаба учун 3 эмас, 2 очко берилган) жамғариб 17 жамоа орасида 14-ўринни қўлга киритиб чемпионатда зўрға жон сақлаб қолишган эди. Эътиборли жиҳати 33,34-турларда “Орол”нинг меҳмондаги ўйинларида техник мағлубият ёзилиб, 35-турда ўз майдонидаги баҳсда эса техник ғалаба ёзилган. Ўша мавсумда нукусликлар ўз майдонларида “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоаларини 1:0 ҳисобида таслим қилишган эди. Умуман олганда ўша йили “Орол” Нукусда дахшатли жамоага айланган бўлса, меҳмондаги ўйинларда рақибларга тайёр “ўлжа” вазифасини бажариб берган. Жамоа сафардаги ўйинларда бирорта ҳам ғалабани қўлга киритмаган.

1993 йил. 30 ўйин. 11 ғалаба, 3 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати 37:55. 25 очко. 11-ўрин

Кейинги мавсумни “Орол” анча муваффақиятли ўтказди. Нукусликлар чемпионатда 30 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозониб, якунда 25 очко билан 11-поғонани банд этишди. Ўша мавсумда жамоа “Турон” стадионидаги 15 ўйиннинг 10 тасида зафар қучди. Шунингдек клуб икки мавсум ичида меҳмондаги биринчи ғалабасини тантана қилди. МХСК жамоаси ўз майдонида “Орол”га ютқазган Олий лигадаги биринчи ва охирги клуб бўлди. Энг қизиғи “Орол” кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам ўз майдонида “Пахтакор”дан устун келди – 2:0. Нукусдан фақатгина уч жамоа “Нефтчи”, “Чирчиқ” ва “Навбаҳор” ғалабага эришишган.

1994 йил. 30 ўйин. 6 ғалаба, 3 дуранг, 21 мағлубият. Тўплар нисбати 29:65. 15 очко. 15-ўрин

Афсуски 1994 йили “Орол” учун омадсиз келди. Жамоа 30 учрашувда атиги 15 очко тўплаб 16 жамоа орасида 15-ўринни эгаллаб, Биринчи лигага тушиб кетди. Жамоа меҳмондаги 15 ўйинда бор-йўги 1 очко тўплади. “Пахтакор” эса ниҳоят учинчи мавсумга келиб Нукусдан ғалаба билан қайтди (1:0). Жамоа мавсум давомида 0:4, 1:5, 1:7 ҳисобидаги мағлубиятларни қабул қилишига тўғри келди.

2000 йил. 38 ўйин. 10 ғалаба, 7 дуранг, 21 мағлубият. Тўплар нисбати 41:82. 37 очко. 15-ўрин

2000 йили “Турон” номи остида Олий лигага “қайтарилган” жамоа мавсумни нисбатан яхши ўтказди. 38 учрашувда 37 очко тўплаган нукусликлар 20 жамоа орасида 15-ўриндан жой олишди. Клуб яна сафарда жуда ёмон натижаларни қайд этди. 19 ўйинда бирорта ҳам ғалабага эришилмай, 5 та дуранг қайд этилди. Чемпионатнинг 30-турида “Турон” ўз майдонида “Пахтакор”дан 3:1 ҳисобида устун келиб, “Халқ жамоаси” учун Нукус анча ноқулай эканини яна бир бор исботлаб берди.

2001 йил. 34 ўйин. 8 ғалаба, 6 дуранг, 20 мағлубият. Тўплар нисбати 36:77. 30 очко. 17-ўрин

ХХI аср Қорақалпоқ футболи учун омадсиз бошланди. “Турон” жамоаси 34 баҳсда майдонга тушиб, 30 очко тўплади ва 18 клуб орасида 17-поғонани банд қилиб, Биринчи лигага тушиб кетди ва шу кетганича Олий лигага бошқа қайтмади. Жамоа яна меҳмонда жуда ёмон натижалар қайд этди: 17 учрашувда атиги 1 очко. Бироқ ўз майдонида рақибларга анча қаршилик кўрсата олди. “Пахтакор” Нукусдан бир очко билан қайтган бўлса, ўша йили бронзани қўлга киритган “Насаф” уйга қуруқ қайтди. Бироқ меҳмондаги омадсизликлар жамоага панд берди.

Қизиқарли фактлар

- “Орол” Олий лигада 5 мавсум давомида 164 ўйин ўтказиб, 44 ғалаба, 23 дуранг ва 97 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 171:329. Клуб Олий лигада жами 155 очко тўплаб бу борада 24-ўринни эгаллаб турибди.

- Жамоа Нукусда кечган 82 баҳснинг 43 тасида зафар қучиб, 13 тасида дуранг ўйнаган ва 26 тасида имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 124: 91.

- Меҳмонда кечган 82 учрашувда эса клуб бор-йўги 1 марта ғалаба қозониб, 10 дуранг ва 71 та мағлубиаят қайд этди. Тўплар нисбати 47:238. Шунчаки дахшат!

- “Орол” учун энг ноқулай рақиб “Нефтчи” ҳисобланади. Фарғоналикларга қарши кечган 10 та ўйинда жамоа бир очко ҳам ишламаган.

- “Пахтакор” Нукусдаги 5 ўйиннинг биттасида ғалаба қозониб, яна бирида дуранг ўйнаган ва қолган 3 тасида имкониятни бой берган. Тошкентдаги барча ўйинларда эса “шерлар”нинг қўли баланд келган.

- Икки ўйинда “Орол”/”Турон”га, 3 ўйинда эса жамоа рақибларига техник ғалаба ёзилган.

- “Орол” 1992 йили “Шахрихончи”ни 5:0, “Турон” 2001 йили “Семурғ”ни 6:1 ҳисобида талсим қилган. Бу жамоанинг ўз тарихидаги энг йирик ғалабаларидир.

- 1992 ва 2000 йиллари “Навбаҳор” ўз майдонида нукусликларни 6:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, 1994 йили “Нурафшон” Бухорода “Орол”ни 7:1 ҳисобида мағлуб этган. Бу жамоа тарихидаги энг йирик мағлубиятлар ҳисобланади.

- Нуксуликлар таркибида Неъматулло Қуттибаев Ўзбекистон чемпионатида 65 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика