Latest news

00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  0 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  1 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  2 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  41 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  33 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3

"Орол" мавсумни кўтаринки руҳда бошлади News

"Орол" мавсумни кўтаринки руҳда бошлади

Ҳеч қандай қишги йиғинсиз мавсумни бошлаган "Орол" ўз мухлисларини ҳавотирга қўйгани бор гап.
Ўтган мавсумда маошсиз ўйнаган қорақалпоқиликлар бу мавсум ҳам шу вазиятга тушишдан ҳайиқарди. Шунга қарамай жамоа бош мураббийи Неъматулло Қутибоев ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида март ойида Нукусда йиғин бошлади.

Биринчи ўйин:
1 апрель. Ўзбекистон кубоги, 1/32 финал.
"Орол" - "Хоразм"  3:0

Бу ўйин дерби мақомида эди ва жуда ҳам шиддатли кечди. Шукурилло Қутибоев, Мийрас Қарлибоев, Исломбек Сейтназаровларнинг голлари "Орол"га йирик 3:0 ҳисобида ғалаба олиб келди. Шундан кейин клуб Ўзбекистон кубогининг 1/16 босқичига йўл олди.

Ўзбекистон биринчилиги. 1-тур . 04.04.2015
"Орол" - "Аланга" 9:0

Кубок босқичини йирик ғалаба билан бошлаган нукусликлар бу ўйинда устунлик қилиши аниқ эди. Биринчи бўлимнинг ўзида Марат Ауезниязов, Науриз Хаипов, Мийрас Қарлибаев ҳисобни 3:0 га етказди. Бу ўйинда "Аланга" курашдан тўхтаган эди. Иккинчи бўлимда "Орол" чиройли футбол намоиш этиш учун майдонга тушди ва яна олтида гол киритди. Ғайрат Шилманов, Шаряр Керимбаев, Азамат Алясов, Шукурилла Қутибоев ва Марат Ауезниязовнинг дубли жамоага йирик ғалаба келтирди.

Неъматулла Қутибоевнинг жамоаси "Аланга"ни тор-мор этди.

Ўзбекистон биринчилиги. 3-тур.
"Орол" - "Обод"  2:1


Кўпчилик Олий лигага "Обод"ни номзодлардан бир деб айтмоқда. Шу сабабли бу ўйинга мухлислар сонида ошиб кетди. 6458 томошабин бу ўйинни кўриш учун стадионга келди.  Бу ўйинда "Орол" уч очко олиши шартдек эди. Иккинчи турда Хоразмда мағлуб бўлган нукусликлар бу ўйинга жиддий тайёрланди.

"Обод" биринчи бўлиб стандартдан гол киритишга эришди.  43 дақиқада Исламбек Сейтназаров ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим жуда ҳам қизиқарли кечди. 47-дақиқада жамоа сардори Муратбай Абдимуратов ҳисобни 2:1 га етказди. Жамоалар ҳар қанча уринмасин ҳисоб ўзгармади.

"Орол" ўз майдонида учинчи ўйинда учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ўзбекистон биринчилиги. 4-тур.
"Орол" - "Насаф-2"  1:0


"Насаф-2" бир кун аввал Нукусга келди ва ўйинга жиддий тайёрланган ҳолда келди. Турнир жадвалида ҳам бу жамоа тепада эди. Биринчи "Обод" , иккинчи "Насаф-2"  ва учинчи "Орол" бораётган эди. "Орол" сафида эса бир қанча юқоришлар бор эди. Дарвозабон Шерали Маҳмудов ўз дебтютини ўтказди. Азамат Илёсов эса жароҳати боис майдонга тушмади. Биринчи бўлимда бошқа гол киритилмади.

Иккинчи бўлимда эса "Орол" ҳужумга ўтди ва 73-дақиқада "Насаф-2" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида тўпга қўли билан ўйнади ва пеналти белгиланди.

Навруз Ҳаипов тўпга яқинлашди ва гол урди.  Бу гол ғалаба голи бўлди ва яъни "Орол" ўз майдонида тўртинчи ўйинда тўртинчи ғалабани қўлга киритди.

Мухлислар бу ғалаба учун Қутибоевга миннатдорчилик билдирди.

Шундай қилиб жадвалда биринчи ўринга кўтарилган "Орол"нинг мақсадлари жиддий. Мавсум бошидан буён ўз майдонида тўртта ўйин ва тўртта ғалаба. Тўплар нисбати эса 15:1.

Навбат Ўзбекистон кубогига

28 апрель. 1/16 финал.
"Орол" - "Шўртан"


"Орол" мухлислари анъана давом этишини истайди.
Алга "Арал" ! "Арал"га аумет!


Адилбай Алланиязов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика