Latest news

19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  0 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  20 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0

"Орол" - "Динамо". ПРЕВЬЮ News

"Орол" - "Динамо". ПРЕВЬЮ

10 май куни Про-лига "А"нинг 8-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилади.

Ушбу мавсумда қуйи лигада 6 тдан учрашув ўтказган ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишмади ва ҳақли равишда турнир жадвалининг охирги 2 ўринини банд этиб туришибди. Самарқандликлар 3, нукусликлар 2 ўйинда рақиб билан муроса кўчасини танлашган.

"Орол" Нукусда кечган 3 та ўйинда ҳам имкониятни бой бериб ўз мухлисларини ранжитиб келмоқда. "Динамо" эса меҳмондаги 3 ўйинда 1 очко тўплаган.

Умуман олганда Нукус жамоаси қуйи лигадаги охирги 10 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Самарқандликлар эса Олий лигани ҳам қўшганда 8 та ўйинлик ғалабасиз серияга эгалар.

"Орол" жамоаси ушбу мавсумда 7 та, "Динамо" эса 3 та гол урди. Эътиборли жиҳати нукусликлар ҳужумчиси Наврўз Хаиповнинг ўзи 5 та гол урган.

Жамоалар бундан олдин 2016 йилги мавсумда ўзаро тўқнаш келишган эди. Ўшанда "Динамо" Нукусда 3:2, Самарқандда 6:1 ҳисобида зафар қучган.
 Эртага бўладиган тўқнашув ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим.

“Орол” (Нукус) - “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар
: Ф.Норсафаров (Қарши), Ш.Раҳматов (Бухоро), А.Ғиёсов (Бухоро)
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро)
Комиссар: У.Умаров
Бошланиш вақти: 17:00

Фурқат Юсупов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика