Latest news

12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  0 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   2 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  3 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  2 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  7 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  5 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  2 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  11 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун 3-тур давом эттирилади  0 01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  8 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  10

"Ўрикзор" жамоаси ёшлари ҳақида News

"Ўрикзор" жамоаси ёшлари ҳақида

Tags :  Ўрикзор
Айни пайтда "Ўрикзор" жамоаси Ўзбекистон биринчилиги Иккинчи лигаси Тошкент шаҳар минтақаси биринчи босқичида кураш олиб бормоқда.

Бахтиёр Эргашев шогирдлари айни пайтда "D" гуруҳида иккинчи ўринда боришмоқда. Қуйида 10 учрашувдан еттитасида ғалаба қозонган жамоа таркибида алоҳида ажралиб турган тўрт нафар футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчимиз.

Нуриддин Насриддинов
Амплуаси:
Чап қанот ҳимоячиси
Туғилган санаси: 12.08.1996



"Ўрикзор"нинг сап қанот ҳимоясида ўзгартириб бўлмас ўйинчи. Ҳимояда қатъи, кескин курашлардан чўчимайди ва тўп узатишлари жойида. Бундан ташқари, ҳужумга фаол қўшилади. Ўз қаноти бўйлаб рақиб жарима майдончасига узатадиган паслари кўпинча хавфли тус олади.


Жамшид Исломхўжаев
Амплуаси:
Марказий ярим ҳимоячи
Туғилган санаси: 06.01.1996



Ўтган йилги мавсумни марказий ҳимоячи сифатида ўтказган Жамшид Исломхўжаев жорий мавсумдан марказий ярим ҳимояга ўтди ва марказ айнан унинг жойи эканлигини исботлаб келмоқда. Унинг энг катта устунлиги ўйинни ўқий олиши. Майдонда жуда яхши фикрлайди, бу мавсумда жамоанинг энг яхши ўйинчиси бўлиб турибди. Жамшид "замах"лари ва рақибларни қисқа масофада алдаши билан ажралиб туради. Ўйин пайти қарор қабул қилишда совуққонликни йўқотмайди.


Бекзод Мирсаидов
Амплуаси:
Қанот ярим ҳимоячиси
Туғилган санаси: 23.08.1997



Кўпроқ чап қанотда ҳаракат қиладиган Бекзод Мирсаидов ярим ҳимоянинг ўнг томонида ҳам ўйнай олади. Жуссаси кичик бўлишига қарамай жуда ҳам чаққон ва тезкор. Қанот бўйлаб уюштирадиган рейдлари ҳимоячиларни шошириб қўяди. Бундан ташқари, жарима зарбаларини ажойиб тарзда ижро эта олади.


Сардор Ҳамидуллаев
Амплуаси:
Ҳужумчи, вингер
Туғилган санаси: 12.10.1997



Сардор Ҳамидуллаев бу мавсумда ўзини ижобий томондан кўрсата олмоқда. У ҳам марказий ҳужумда, ҳам вингер сифатида ўйнай олади.  Техникаси кучли, гавда билан яхши ўйнайди, тезлиги юқори. Қарши ҳужум пайти ҳимоячилардан қочиб кетишга уста. Энг муҳими, голни яхши ҳис қилади.

Юқоридаги футболчилар "Ўрикзор"нинг ғалабаларига муносиб улуш қўшишмоқда, қолганлардан ажралиб туришибди ва стабил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинчиларнинг кучли томонларини кўрсатишга уриндик, бу ёшларда камчиликлари ҳам бор, лекин улардаги потенциални ҳисобга олсак, ўз устида тинимсиз мехнат қилиш эвазига камчиликларни бартараф этиш мумкин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика