Latest news

09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  0 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  8 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  37 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1

Ориф Маматказин: "Ҳимоядаги расво ўйин туфайли 6та гол ўтказиб юбордик" News

Ориф Маматказин: "Ҳимоядаги расво ўйин туфайли 6та гол ўтказиб юбордик"

"Машъал" - "Андижон" (6:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Ориф Маматказин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳимояда қилинган расвой ўйин туфайли шундай йирик ҳисобдаги мағлубиятга учрадик. Ўтган турда ўз майдонимиздаги ғалабадан йигитлар ҳаволаниб кетишди. Битта ўйинда 6та гол ўтказдик, уларнинг 4тасини стандартлардан сўнг қўйиб юбордик. Энди ўйинни яна бир бор кўриб чиқамиз ва хатолар устида ишлаймиз. Афсуски Андижондан Муборакка келиб бизни қўллаб турган мухлисларни хурсанд қила олмадик. Уларга миннатдорчилик билдираман, улардан мағлубият учун узр сўрайман", - деб гап бошлади Ориф Маматказин.

"Шухрат Мирхолдиршоев ҳозирги вақтда 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас. Шу боис уни захирадан майдонга туширдик. Иккинчи давра олдидан бир қатор футболчиларни қўшиб олдик. Лекин ҳали улар жамоага қўшилиб кетишгани йўқ. Қисқа муддатда буни амалга ошириш жуда қийин. "Машъал"да йилига бир-икки футболчи ўзгаради. Бизда эса ҳар йили ўнлаб футболчилар келиб шунчаси кетади. Бундай ҳолатда жамоавий ўйинни тузиш жуда қийин", - дейди Маматказин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика