Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Ориф Маматказин: "Андижон" иккинчи даврада мазмунли ўйин намойиш этади" News

Ориф Маматказин: "Андижон" иккинчи даврада мазмунли ўйин намойиш этади"

"Насаф" - "Андижон" ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Андижон” жамоасининг бош мураббийи - Ориф Маматказин иштирок этди ва қуйидаги фикрларини билдирди.

- Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Иккинчи бўлимда биринчи бўлиб гол ҳам урдик. Аммо иккинчи бўлимда жамоамизга нимадир етишмади. Қолаверса, жамоамиз эллик фоизга янгиланди, футболчиларимизнинг бир-бирларини тушуниб олишига озроқ вақт керак бўлади. Албатта, “Насаф” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман, истардимки жамоа бу йил ҳам финалга чиқса ва ажойиб натижани қўлга киритса. Олдинги ўйин билан қандай фарқ бор? Кўриниб турибдики, “Насаф” таркибида пайдо бўлган ўйинчилар бугун ўзларини кўрсатишди. Янгича ўйин намойиш этишди. Уларни бир-бирларини тушунишлари, фаол ҳаракатлари яққол кўриниб турди.
 
“Андижон” жамоаси олдида юқорироқ ўринни эгаллаш турибди. Бунга кучимиз етади. Олдимизга қўйилган мақсадни амалга оширишимиз шарт. Ўйлайманки, жамоамиз иккинчи даврада мазмунли ўйинлар кўрсатиб, ўз мақсадига эришади. Бу йил ким кубок соҳиби бўлади? Фикримча, бу йил ҳам “Насаф” кубокни эгаллайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика