Latest news

00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:59Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 0:1 (матнли трансляция)  2 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  2 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  21 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4

“Оқ-тепа”: Янги лойиҳа News

“Оқ-тепа”: Янги лойиҳа

“Оқ-тепа” матбуот хизмати янги лойиҳага қўл урди.
1-лигага, футболчиларимизга эътиборни ошириш мақсадида кичик бир лойиҳага қўл урдик. Аслида бу мақтанишга арзигулик лойиҳа эмас, қолаверса, берадиган совғамиз ҳам бир диплом, бироқ ўша бир вароқ қоғоз орқали футболчиларимизнинг меҳнатини юзага чиқаришни лозим, деб топдик.
 
Бундан кейин “Оқ-тепа”нинг Ўзбекистон Биринчилигидаги уй учрашувларидан сўнг ҳар иккала жамоа сафида ўзининг энг яхши хислатарини кўрсатган бир нафардан футболчи махсус дипломимиз билан тақдирланади. Одатда мусобақаларда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси аниқланади. Бундай тақдирлашни ё турнир ташкилотчиси ёки ҳомийси ўтказиши керак. Биз мезбон клуб матбуот хизмати бўлганимиз боис, ҳар иккала жамоадан ҳам бир нафардан энг яхшиларни аниқлашни лозим, деб билдик. Акс ҳолда, аниқроғи, бир нафар ўйинчини тақдирласак ва у “Оқ-тепа” аъзоси бўлса, тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.
 
Шу ерда нега фақат “Оқ-тепа”нинг уй учрашувларида десак саволга жавоб бериб кетсак. Чунки футболчилар нафақат уйдаги баҳсларда, балки сафардаги беллашувларда ҳам тер тўкиб меҳнат қилади. Шундай экан, ҳақли савол туғилади. Биринчидан, сафардаги баҳсларда меҳмон мақомида бўламиз ва у ерда мезбонлар қолиб биз тадбир ташкил қилсак, чиройли кўринмаслиги мумкин. Иккинчидан, тан олиш керак, сафардаги баҳсларга қандайдир сабабларга кўра, бора олмай қолишимиз эҳтимоли ҳам бор. Агар соғлиқ туфайли уйдаги беллашувларда ҳам қатнаша олмасак, ўрнимизга бошқа расмий шахслар энг яхшиларни тақдирлаб қўйишади. Сафарда бунга уларнинг вақтлари, хоҳишлари бўлмаслигини айни ҳақиқат. Боиси, ортга қайтиш тадоригини кўриш керак. Қолаверса, меҳмондаги беллашувларда энг яхшиларни аниқламаслигимизга яна бир сабаб, бир мақолда айтилганидек, асалнинг ҳам ози ширин!
 
Хуллас, бугун дебют ғолибларни аниқлаймиз. Ҳам “Оқ-тепа”, ҳам “Хотира-79” сафида бир нафардан энг яхшиларни аниқлаб, уларга тегишли дипломларни топширамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика