Latest news

01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  16 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  16 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  5

"Оқ-тепа". Яна дуранг... News

"Оқ-тепа". Яна дуранг...

Тошкент шаҳар биринчилигида иштирок этаётган жамоамиз кетма-кет иккинчи турда 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

8-турда сафарда "Локомотив-БФК" меҳмони бўлган "Оқ-тепа" меҳмондан бир очко билан қайтди. Айтиш керак, мазкур баҳсда қизиқ ҳолат рўй берди. Учрашув бош ҳаками Ҳ.Набиев ўйин давомида жароҳат олди ва баҳсни охиригача бошқара олмади. Захира ҳаками бўлмагани боис, ассисент ўйинни бошқарди ва ўз-ўзидан қанотларда биттигина ҳакам ишлади. Шу тариқа Ярослав Крушелницкий шогирдлари саккиз учрашувдан кейин 20 очко жамғарган ҳолда пешқадамлардан бири бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 31 май куни бўлиб ўтадиган 9-тур учрашувларида дам олади. 10-турда эса, "Пахтакор-1"ни қабул қилади. Бу беллашув 5 июнга белгиланган.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ

ЛОКОМОТИВ-БФК - ОҚ-ТЕПА - 1:1

27 май. Тошкент. СШИ майдони.

Бош ҳакам: Ҳ.Набиев.

"Оқ-тепа": Михаил Каплан, Жаҳонгир Исмоилов, Сергей Уваров, Исломжон Ортиқов, Фирдавс Кенжаев, Исломжон Йўлдошев, Шоҳруҳ Гулмуродов, Бахтиёр Ҳаитов (Владимир Гаврилов), Руслан Зарипов (Дмитрий Краев), Ирисдавлат Ҳакимов, Лазизхон Ашрафхонов.

Гол: Ирисдавлат Ҳакимов.


"Оқ-тепа" ФК матбуот хизмати








Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика