Latest news

01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  1 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  90 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16

"Оқ-тепа": “Хоразм” ҳам мағлубиятга учратилди News

"Оқ-тепа": “Хоразм” ҳам мағлубиятга учратилди

"Оқ-тепа" бугун навбатдаги назорат учрашувида ҳам ғалаба нашидасини сурди.
Биринчи лига вакили “Хоразм”га қарши ўйинда жамоа аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Кеча асосий футболчилар “Спартак”ка қарши ўйнагани боис, бугун асосан кеча майдонга тушмаган ўйинчилар тўп сурди. Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Тажрибали Марат Ҳошимов 6-дақиқада 35 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвозага жойлаган бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтиб энди Зафаржон Қорақулов ундан-да, чиройли гол билан ҳисобни тенглаштирди. Ярим ҳимоячи худди шунча масофадан дарвоза тўққизлигини нишонга олди.

Танаффусдан сўнг таркибда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Сўнгги дақиқаларда тажрибали ярим ҳимоячи Собир Усмонхўжаев жамоамизга ғалаба келтирган гол муаллифига айланиб, учрашувга нуқта қўйди.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА – ХОРАЗМ – 2:1 (1:1)
24 март. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Дилшод Каримов.
Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳрамов, Дониёр Сайловов.
“Оқ-тепа”: Баҳодир Мирсоатов, Собир Усмонхўжаев, Жўрабек Собиров (Иброҳим Нўъмонов), Абдужалил Ҳасанов, Берумий Абдунабиев (Константин Петров), Жалолиддин Саидов, Иззатилла Абдуллаев (Сардор Соибов), Маъруф Аҳмаджонов (Владислав Павловский), Зафаржон Қорақулов (Суҳроб Саримсоқов), Муҳаммадали Файзуллаев, Азиз Файзиев (Абдумавлон Турсунов).
Голлар: Марат Ҳошимов, 6 – 0:1. Зафаржон Қорақулов, 10 – 1:1. Собир Усмонхўжаев, 87 – 2:1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика