Latest news

23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  1 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   27 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  40 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  31 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  7 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  9

"Оқ-тепа": Усмонов умумий гуруҳга қўшилди News

"Оқ-тепа": Усмонов умумий гуруҳга қўшилди

"Оқ-тепа"нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Хислат Усмонов яна сафга қайтди.
1-босқичнинг 21-турида “Истиқлол”ни қабул қилган "Оқ-тепа"  2:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан хабарингиз бор. Мазкур баҳснинг 55-дақиқасида меҳмонлар аъзоси билан тўқнашиб, оёғидан жиддий жароҳат олган Усмонов ортда қолган бир ярим ойни майдондан ташқарида ўтказди. Жароҳатдан бутунлай фориғ бўлган ярим ҳимоячи яна машғулотларга киришди. Дастлаб бир ҳафта давомида якка тартибда шуғулланган Хислат кечадан бошлаб, умумий гуруҳга қўшилди. Биз футболчининг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!

Эслатиб ўтамиз, Усмонов биринчи босқичда 17 учрашувда майдонга тушди. Майдонда 576 дақиқа ҳаракат қилган ярим ҳимоячи ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Хислатнинг зарбаларидан “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоаси азият чекди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика