Latest news

18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  1 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  9 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

"Оқ-тепа": "Қўқон-1912" иродали тарзда мағлуб этилди News

"Оқ-тепа": "Қўқон-1912" иродали тарзда мағлуб этилди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 9-тур учрашувлари ўтказилди.
Турнинг марказий учрашуви “Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтди. Турнир пешқадами “Қўқон-1912”ни қабул қилган жамоамиз иродали ғалабага эришиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Беллашувда ҳисобни меҳмонлар очишди. Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Умиджон Қодиров 59-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 0:1. Голга қадар ҳам, голдан сўнг ҳам босимни пасайтирмаган футболчиларимиз якунда мағлубиятни ғалабага айлантира олишди. Захирадан майдонга тушган Сергей Рекун 73-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Беллашувнинг сўнгги дақиқасида чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борган Никита Павленко Баклановнинг тўққизлигини нишонга олиб, учрашувга нуқта қўйди – 2:1. Қолганига меҳмонларнинг кучи етмади. Шу тариқа жамоамиз турнир пешқадамига айланиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 9-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 2:1 (0:0)
15 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Маҳмудов (Тошкент вилояти).
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Шоҳруҳ Пирназаров, 90+3), Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Сергей Рекун, 51), Зафар Қорақулов, Саиджон Топилов, Сергей Прохоров.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Отабек Ҳайдаров, 64), Абдуллажон Мирзаев, Умиджон Қодиров, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев (Раҳматулло Мелибоев, 90), Рустам Ашурматов, Жалил Кимсанов.
Голлар: Умиджон Қодиров, 59 – 0:1. Сергей Рекун, 73 – 1:1. Никита Павленко, 90 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 28. Темур Турдиев, 38. Хуршид Узоқбоев, 41. Дониёр Усмонов, 85. Нодир Тешабоев, 87.
Четлатиш: Хуршид Узоқбоев, 81.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика