Latest news

19:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  3 19:04"Реал" — "Барселона". "Эл Класико" учун таркиблар маълум  25 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  35 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  101 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор News

"Оқ-тепа" ўртоқлик учрашувида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Икки жамоада ҳам янги номлар бор

Тошкентда йиғин олиб бораётган "Навбаҳор" жамоаси бугун илк ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов "Оқ-тепа"га қарши кечган ўртоқлик ўйинида етакчиларга дам беришга қарор қилди ва ёшларга имконият тақдим этди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда ёш "лочинлар" ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишди. Рақибнинг голларига меҳмонлар иккита тўп билан жавоб қайтаришди. Дастлаб Илҳом Алибоев жамоадошининг узатмасидан сўнг гол урган бўлса, Сардор Теляков пенальтини аниқ амалга оширди. "Навбаҳор"да янги келганлардан Хушнуд Авилов ва Фарҳод Мираҳматов тўп тепди. "Пахтакор" дарвозабони Умид Ҳамроев илк дақиқалардан ҳаракат қилди. Майдон эгаларидан Шерзод Қодиров дубль қайд этди, қолган учта голга Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Акобир Тўраев муаллифлик қилди. "Оқ-тепа" таркибида бугун бир қатор янги номлар майдонга тушганини айтиб ўтиш жоиз. "Шўртан"дан Олим Каримов, "Машъал"дан таклиф қилинган Акобир Тўраев айни пайтда кўрикда бўлиб турибди. Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Қизилқум"га ижарага берилган Шерзод Қодиров ҳам жамоага қайтди. Шунингдек мураббийлар штаби африкалик легионер футболчи Сандей Сонгни синовдан ўтказишмоқда. 

Ўртоқлик учрашуви.

"Оқ-тепа" - "Навбаҳор" 5:2

Голлар: Шерзод Қодиров (дубль), Сандей Сонг, Идрис Бикмайкин, Акобир Тўраев - Илҳом Алибоев, Сардор Теляков

"Оқ-тепа": Элёр Бахтиёров, Шерзод Қодиров, Достон Баҳромов, Олим Каримов, Маҳсуд Аълохўжаев, Шаҳзод Маъмуржонов, Дилшод Файзиев, Самуэль Опекс, Идрис Бикмайкин, Сандей Сонг, Муҳриддин Ботиров

Захира: Жамол Ҳикматов, Савелий Абрамов, Абдулазиз Тошкенбоев, Ислом Бойсариев, Талгат Нигматулин, Акобир Тўраев, Абдулазиз Жўраев.

"Навбаҳор": Умид Ҳамроев, Хушнуд Авилов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шаҳзод Ҳамидов, Фарҳод Мираҳматов, Ҳусайн Эргашбоев, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков, Шерзод Ғуломжонов, Бобир Мамажонов, Илҳом Алибоев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика