"Оқ-тепа" - "Нефтчи" (1:1) учрашувини стадиондан кузатган Тимур Кападзе нималар деди?
16 jul 2020 14:29
News
"Оқ-тепа" - "Нефтчи" (1:1) учрашувини стадиондан кузатган Тимур Кападзе нималар деди?
"Ҳа, бугун ўйинни стадиондан кузатдик. Майдонда ҳақиқий жанг бўлди. "Нефтчи" аввалги икки турда мағлубиятга учрамай келаётганди. "Оқ-тепа" ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Барчанинг оғзида шу жамоа. Юқори мақсадларни қўйган. Шу сабабли қизиқарли ўйин бўлишини олдиндан билган ҳолда томоша қилгани келдик. Ҳақиқатдан ҳам беллашув жанговар муҳитда ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлди. Менимча бу ўйинда "Нефтчи" ютиши керак эди. Чунки, деярли 4-та 100 фоизлик вазиятларни голга айлантира олмади. 1:0 ҳисобини охиригача ушлай олишмади. "Оқ-тепа" ҳам уйда ўйнаётганди, бор кучини ташлади. Мезбонлар охиригача курашди ва қимматли бир очкони олди. Тўғри,"Нефтчи" уч очко йўқотди, лекин бир очко билан ортга қайтадиган бўлди. Бунақа ўйинлар қанча кўп бўлса, Про лига шунча кучаяди.
Ҳа, Про лигани трансляция қилиниши ҳақидаги хабарни эшитдик. Спорт канали бўладими ёки Узрепортми ўйинларни сифатли даражада мухлисларга етказиб беришларига тилакдошман. Бу ўзбек футболига фойда бўлиши табиий. Мухлислар кўришади, томоша қилишади. Майдондан қаралганда ўйинни картинкасини умумий кўриш қийин. Телевизордан чиройли қилиб сифатли узатилса ўйин бошқача бўлади. Бундан футболимиз ютади ва мухлисларни қизиқиши ортади", - дейди Тимур Кападзе.
Жаҳонгир Файзуллаев ёзиб олди.
Comments