Latest news

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  13 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

"Оқ-тепа": "Металлург" ҳам мағлубиятга учратилди News

"Оқ-тепа": "Металлург" ҳам мағлубиятга учратилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказди.
"Жар" ўйингоҳининг асосий майдонида бўлиб ўтган беллашувда рақиб олий лига вакили "Металлург" бўлди. Бекабод жамоаси шу куни ўзининг асосий таркиби билан ҳаракат қилди. Ҳисоб рақиб томонидан очилди. 14-дақиқада ҳимоячиларимизнинг эҳтиётсизлиги туфайли дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Дилмурод Каримов ҳисобни очди.

Рустам Дадабоев зарба йўналишини топган бўлса-да, тўпни қайтара олмади. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас бош ҳакам Валентин Коваленко энди "Металлург" дарвозаси томон пенальти белгилади. Сергей Рекун ўзининг кучли зарбаси билан Зафар Сафоевга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бир дақиқа ичида урилган икки голдан кейин ўйин темпи бирозга пасайди, аммо жамоалар дарвозалар олдида ҳужум ташкил қилишни тўхтатишмади.
 
Биринчи бўлим якунланишига 5 дақиқа қолганида ҳисоб ўзгарди. Ўнг қанотдан катта тезлик билан ҳужумга ўтган Сардор Соибов жарима майдони ичида ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Абдулазиз Юсуповни тўп билан таъминлади. Ҳужумчи осонлик билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимнинг аксар қисми ҳам вакилларимиз устунлигида ўтди. Футболчиларимиз гол уриш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлишди, бироқ вазиятлар кўкка совурилди. 83-дақиқада тажрибали Илдар Магдеев ўнг қанотда аниқ зарбаси билан "Металлург" аъзоларини учинчи марта майдон марказига чорлади. Шу тариқа мавсумга тайёргарлик давомидаги сўнгги назорат учрашувини ғалаба билан якунладик.
 
Бугунги учрашувдан кейин футболчиларга бир кунлик дам берилди. Душанба куни тушдан кейин машғулотлар давом эттирилади.
 
Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА - МЕТАЛЛУРГ - 3:1 (2:1)
28 апрель. Тошкент. "Жар" стадиони.
Бош ҳакам:
Валентин Коваленко.
"Оқ-тепа": Рустам Дадабоев, Фарҳод Мирааҳматов (Жўрабек Собиров, 87), Ярослав Крушелницкий, Темур Яфаров (Жалолиддин Саидов, 82), Элдор Эргашев (Муҳаммадали Файзуллаев, 80), Илдар Магдеев (Суҳроб Саримсоқов, 87), Собир Усмонхўжаев (Зафаржон Қорақулов, 62), Сардор Соибов (Иззатилла Абдуллаев, 70), Анвар Раҳимов (Маъруф Аҳмаджонов, 84), Сергей Рекун (Темур Ҳакимов, 51), Абдулазиз Юсупов (Берумий Абдунабиев, 66).
"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Александр Ковалёв, Дониёр Одилов, Сардор Расулов, Алишер Зиёвуддинов, Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов, Мирғиёс Сулаймонов, Шоҳназар Норбеков.
Захирадан тушганлар: Суҳроб Султонов, Руслан Вагапов, Даврон Каримқулов, Аюбхон Нўъмонов, Низом Эсонов.
Голлар: Дилмурод Каримов, 14-пенальтидан - 0:1. Сергей Рекун, 15-пенальтидан - 1:1. Абдулазиз Юсупов, 40 - 2:1. Илдар Магдеев, 83 - 3:1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика