Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

"Оқ-тепа": Мавсумни ғалаба билан бошладик News

"Оқ-тепа": Мавсумни ғалаба билан бошладик

Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларига старт берилди.
"Оқ-тепа” мавсумни сафарда “Бунёдкор-2”га қарши учрашув билан бошлади. Беллашувнинг биринчи бўлими жамоамиз учун омадли келди. Футболчиларимиз рақиб дарвозасини икки дақиқа ичида икки бор нишонга олиб, танаффусга 0:2 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Биринчи вазиятда ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов ўзини кўрсатди. У жарима майдони атрофида ҳимоячидан фаолроқ ҳаракат қилган ҳолда ҳисобига гол ёзиб қўйди – 0:1. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, энди Никита Павленко иқтидорини намойиш қилди. Ярим ҳимоячи жарима майдони ташқарисидан туриб, дарвоза томон кучли зарба йўллади – 0:2.

Танаффусга қадар ҳам, иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимизда ҳисобни йирик кўринишга олиб келиш учун бир қатор имкониятлар юзага келди. Аммо йигитларга бошқа омад кулиб боқмади. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида “сен урмасанг, сенга уришади” нақли ўзини кўрсатди. Ҳимоячиларимизнинг қўпол хатосидан кейин захирадан майдонга тушган Владислав Нуриев ўртадаги фарқни биттага қисқартирди. Қолганига мезбонларнинг кучи ҳам, вақти ҳам етмади. Шу тариқа “Оқ-тепа” мавсумни ғалаба билан бошлади.


Ўзбекистон Биринчилиги. 1-тур
“БУНЁДКОР-2” – “ОҚ-ТЕПА” - 1:2 (0:2)
3 апрель. “Бунёдкор” стадиони.
Бош ҳакам:
Игорь Гормашов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Мўмин Мажидов (Косонсой), Раҳим Ғопуров (Наманган).
Захирадаги ҳакам: Тимур Гайнуллин (Тошкент).
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).
“Бунёдкор-2”: Зафар Сафоев, Шаҳбоз Тожибоев (Шаҳзод Абдураҳимов, 40), Ислом Қобилов, Элбек Равшанов (Суннат Абдуллажонов, 70), Нодир Мавлонов, Дилшод Аҳмадалиев, Турсун Раҳимбердиев (Даврон Мамажонов, 55), Жавоҳир Қахрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Жавоҳир Эшонқулов (Владислав Нуриев, 65), Фарҳод Намозов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Нодир Тешабоев (Дониёр Усмонов, 78), Зафар Қорақулов, Никита Свиридов (Сергей Рекун, 60), Никита Павленко, Алишер Шоғуломов, Маъруф Аҳмаджонов, Нодир Саъдуллаев, Темур Турдиев, Саид Топилов, Хуршид Йўлдошев Набижонович (Зокир Мирзааҳмедов, 70).
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 24 – 0:1. Никита Павленко, 26 – 0:2. Владислав Нуриев, 82 – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Нодир Саъдуллаев, 16. Зафар Қорақулов, 27. Хуршид Йўлдошев Набижонович, 53. Саид Топилов, 68. Зокир Мирзааҳмедов, 90.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика