"Оқ-Тепа": “Косонсой”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди
24 may 2015 13:19
News
"Оқ-Тепа": “Косонсой”га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди
26 май куни Ўзбекистон Биринчилигининг 1-босқич, 2-давра ўйинларига старт берилади.
Биринчи давранинг сўнгги учрашувида турнир жадвали пешқадами “Косонсой”ни қабул қилиб, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозониб, танаффусга биринчи ўрин билан чиқиб кетган жамоамиз кечадан иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди.
“Косонсой” билан бўлган беллашувдан сўнг жамоа аъзолари икки кунлик таътилга чиққанди. Кеча тушдан сўнг футболчилар “Оқ-тепа” ўқув-машғулот базасида жам бўлишди ва машғулотларни бошлаб юборишди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 26 май куни иккинчи давранинг биринчи учрашувида “Косонсой” меҳмони бўлади.
Link :
Source : oq-tepa.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments