Latest news

20:15"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  7 20:05Суперлига. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 1:1 (матнли трансляция)  23 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  1 19:16Суперлига. "Машъал" - "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  7 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  0 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  1 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  2 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  6 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  14 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  11 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  4

"Оқ-тепа": "Истиқлол" устидан йирик ғалабани қўлга киритдик News

"Оқ-тепа": "Истиқлол" устидан йирик ғалабани қўлга киритдик

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Меҳмонда “Истиқлол” меҳмони бўлган "Оқ-тепа" йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди. Маъруф Аҳмаджоновнинг дубли ва Никита Павленконинг ажойиб голи майдон эгаларининг мағлубиятига етарли бўлди. Ҳисоб 9-дақиқадаёқ очилди. Аҳмаджонов бир уринишда ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва жарима майдони ичига кириб бориб, Холдоров дарвозасини нишонга олди – 0:1. 24-дақиқада Павленко ўнг қанотда жарима майдони атрофида чиройли зарбаси билан ҳисобни 0:2га ўзгартирди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.

Танаффусдан сўнг майдон эгалари босимни оширишди. Аммо харчанд уринишмасин дарвозамиз томон йўл топа олишмади. Аксинча, учрашувнинг 83-дақиқасида футболчиларимиз мезбонларни учинчи марта майдон марказига чорлади. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Рекун жарима майдони ичида ҳимоячилар назаридан четда қолган Аҳмаджоновни излаб топди. “Оқ-тепа” тўпурари осонлик билан дарвозани ишғол қилиб, дублини нишонлади.

Ўзбекистон Биринчилиги. 5-тур
“ИСТИҚЛОЛ” – “ОҚ-ТЕПА” - 0:3 (0:2)
24 апрель. Тошкент. “Тўқимачи” стадиони.
Бош ҳакам:
Виктор Серазетдинов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Зиёдулла Абдураҳмонов (Андижон), Ҳаёт Зулунов (Андижон).
Назоратчи: Андрей Кепиков (Тошкент).

Захира ҳаками: Игорь Худайдотов (Тошкент).
“Истиқлол”: Отабек Холдоров, Равшан Абдувоҳидов, Обид Ҳакимов, Жасур Саидов, Маъмур Султонов (Жамолиддин Нормирзаев, 57), Ҳасан Эргашев, Исроил Турсунов, Шоҳруз Норхонов, Нодир Одилов (Темур Садиров, 82), Баҳодир Даминов, Азамат Розиқов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев (Фарҳод Мираҳматов, 76), Никита Павленко (Никита Свиридов, 73), Хуршид Йўлдошев Набижонович, Сергей Рекун (Шоҳруҳ Пирназаров, 87), Зафар Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Саиджон Топилов, 61).
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 9 – 0:1. Никита Павленко, 24 – 0:2. Маъруф Аҳмаджонов, 83 – 0:3.
Огоҳлантиришлар: Темур Турдиев, 15. Нодир Одилов, 15. Отабек Холдоров, 30. Жасур Саидов, 37. Дониёр Усмонов, 52. Обид Ҳакимов, 58. Нодир Тешабоев, 66. Жамолиддин Нормирзаев, 71. Никита Свиридов, 76.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика