Latest news

10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  4 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  9 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2

"Оқ-тепа": “Булат” иродали тарзда мағлуб этилди News

"Оқ-тепа": “Булат” иродали тарзда мағлуб этилди

Ўзбекистон Биринчилиги баҳслари старт олишига бир ойдан камроқ вақт қолганида жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Қозоғистоннинг “Булат” клубига қарши “Чилонзор” сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини драматик тарзда кечди. Беллашувда жами 7та гол урилди. Эътиборлиси, голларнинг 6таси иккинчи бўлимда дарвозалардан жой олди.

Ҳисоб биринчи бўлимда меҳмонлар томонидан очилди. Танаффусдан сўнг “Булат” футболчилари ўртадаги фарқни иккитага етказишди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол ҳам жамоамиз аъзоларининг кайфиятига салбий таъсир қилгани йўқ. Аксинча, рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган ўйинчиларимиз саноқли дақиқлар ичида ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди.

Аввалига марказий ҳимоячи Ярослав Крушелницкий ҳисобни қисқартирган бўлса, орадан кўп ўтмай ҳужумчи Абдулазиз Юсупов ўнг қанотдан ҳаводан етказиб берилган тўпни бир ҳаракатда оёқлари билан дарвозанинг тўққизлигига жойлаб, жуда чиройли гол орқали ҳисобни тенглаштирди.

Бироқ ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз жарима майдони ичида йўл қўйган хатолари сабабли учинчи тўпни ҳам ўтказиб юборишди. Аммо ўйин якунланишига 10 дақиқадан сал кўпроқ вақт қолганида Анвар Раҳимов ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги дақиқада эса, чиройли комбинациядан сўнг дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сардор Соибов учрашувга якуний нуқтани қўювчи голни уриб, жамоамизга иродали ғалабани тақдим қилди – 4:3.

Эслатиб ўтамиз, “Оқ-тепа” навбатдаги назорат учрашувини эртага биринчи лига вакили “Зомин”га қарши ўтказади. Ўйин 11:00да “Оқ-тепа” стадионида старт олади.

Назорат учрашуви
ОҚ-ТЕПА – БУЛАТ (Қозоғистон) – 4:3 (0:1)
13 март. Тошкент. “Чилонзор” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев.
“Оқ-тепа”: Ислом Ёқубов, Фарҳод Мирааҳматов, Ярослав Крушелницкий, Темур Яфаров, Элдор Эргашев, Шаҳзод Сулаймонов (Зафаржон Қорақулов), Анвар Раҳимов, Илдар Магдеев, Сергей Рекун, Сардор Соибов, Абдулазиз Юсупов.
Голлар: Ярослав Крушелницкий, Абдулазиз Юсупов, Анвар Раҳимов, Сардор Соибов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика