Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Оқ-тепа": “Бўёқчилар” ҳам мағлуб этилди, пешқадамлик мустаҳкамланди News

"Оқ-тепа": “Бўёқчилар” ҳам мағлуб этилди, пешқадамлик мустаҳкамланди

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 10-тур учрашувларига якун ясалди.
Мазкур турда Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоасини қабул қилган “Оқ-тепа” навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Учрашувдаги барча голлар биринчи бўлимда урилди. Дастлаб, Зафаржон Қорақулов 25 метрлардан кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Рекун бош билан дарвозани ишғол қилди – 2:0. Биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Шаҳбоз Жумабоев қайчи усулда Омонов қўриқлаган дарвозани нишонга олиб, ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Танаффусдан сўнг иккала жамоа аъзоларида ҳам дарвозаларни ишғол қилиш учун имконият бўлди. Аммо футболчиларимиз ҳам, “бўёқчилар” ҳам бундан фойдалана олмади. Шу тариқа “Оқ-тепа” навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.


Ўзбекистон Биринчилиги. 10-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “УЗДОНГЖУ” - 2:1 (2:1)
18 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Суҳроб Сатторов (Қарши).
Қанот ҳакамлари: Баҳром Норсафаров (Қарши), Фарҳод Усмонов (Қарши).
Захирадаги ҳакам: Фаррух Ёрмуҳамедов (Тошкент).
Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов (Илдар Магдеев, 68), Темур Турдиев, Нодир Тешабоев, Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович (Зокир Мирзааҳмедов, 79), Сергей Рекун (Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 75), Маъруф Аҳмаджонов, Зафаржон Қорақулов, Саиджон Топилов (Умиджон Зайниддинов, 88), Сергей Прохоров.
“УзДонгЖу”: Бекзодбек Турғунов, Илҳомжон Усубжонов, Бунёдбек Турғунов (Хондамир Йўлдошев, 64), Ислом Қўзибоев (Шоирбек Рўзиев, 86), Абдурасул Комилов, Салоҳиддин Салоҳиддинов (Улуғбек Усмонов, 72), Суҳроб Нўъмонов (Озодбек Комилов, 76), Дамир Жамолиддинов (Бунёдбек Султонов, 38), Жасур Тожибоев, Азизбек Қаюмов, Шаҳбоз Жумабоев.
Голлар: Зафаржон Қорақулов, 5 – 1:0. Сергей Рекун, 28 – 2:0. Шаҳбоз Жумабоев, 45+1 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ислом Қўзибоев, 15. Суҳроб Нўъмонов, 25. Сергей Прохоров, 28. Илҳомжон Усубжонов, 61.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика