Latest news

12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  3 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  1 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0 10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ярқ этиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  6 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  1 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  4 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  4 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  14 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили News

“Оқ бўрилар”нинг садоқатли вакили

Бугун ўзбек футболида ўз ўрни, мавқеи, ҳурмат ва эътиборига эга бўлган “Шўртан” жамоасининг садоқатли йигитларидан бири, кўп йиллардан буён катта маъмур сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Ботир Расулов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Қаҳрамонимизни чин маънода “Оқ бўрилар” жамоасининг садоқатли вакили дейишга тўла асосларимиз бор. Футбол билан болалик чоғларидан ошно тутинган Ботиржон кўпчилик тенгқурлари қаторида Ғузор футболининг ҳам асосчиси, ҳам отаси ҳисобланган Эшмурод Чоршанбиевга шогирд тушди ва миллионлар ўйинининг сир-асрорларини чуқур ўрганди. Катта футболга ҳам Ғузорликлар таркибида қадам ташлади. Севимли жамоаси “Шўртан”нинг иккинчи лигадаги баҳсларида иштирок этиб, мамлакатимиз футболининг юқори поғанасига кўтарилишига ўзининг камтарона, муносиб ва беқиёс ҳиссасини қўшди.

“Шўртан” Ўзбекистон Чемпионати Биринчи Лигасида ўз иштирокини бошлаган дастлабки йилларда у ака-ука Илҳом ва Икром Норчаевлар, Баҳодир Аҳмедов, Карим Рустамов, Шоди Номозов, Шуҳрат Акмирзаев (марҳум), Абдураҳмон Юмангулов, ака-ука Бахтиёр ва Ихтиёр Каримовлар, Эркин Мирзаев, Акмал Саитқулов, Баҳром Бобомуродов, Алексей Раупов, Шавкат Исмоилов, Наврўз Жўраев, Шуҳрат Қиёмов, Александр Бейнарович, Дадажон Тоғаев, ака-ука Суннатилло, Сирож ва Баҳодир Шаймардоновлар, Марат Бильданов каби нафақат Ғузор, балки Қашқадарё футболининг номдор вакиллари билан бир вақтда тўп суришга муваффақ бўлди.



Ботир Расулов “Оқ бўрилар”нинг Олий Лигага чиқишига ҳам муносиб ёрдам кўрсатди. Тақдир таққозоси билан орада Қашқадарёнинг ўз даврида яна бир таниқли “Ҳисор” жамоасида ўйнади ва Шаҳрисабзликларнинг ҳам Биринчи лигага йўл олишларида бирга бўлди.

Катта футболдаги фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам у ўз ҳаётини қадрдон жамоаси тақдири билан узвий боғлади. Мана бир неча йилдирки, “Шўртан” ПФКда катта маъмур вазифасида фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Ғузор жамоасининг Халқаро майдонлардаги иштирокида, шунингдек Ўзбекистон Чемпионатлари ва мамлакат Кубоги баҳсларидаги муваффақиятларида биргаликда ҳамнафас бўлиб келмоқда.

Масъулиятли, ҳалол ва фидокорона меҳнатлари эвазига Ботир Расулов нафақат “Шўртан” жамоасида, балки Суперлиганинг “Пахтакор”, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “АГМК, “Металлург”, “Андижон”, “Қўқон-1912”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Бухоро”, “Қизилқум”, “Сурхон”, “Насаф”, шунингдек ПРО-Лиганинг кўпгина жамоаларида меҳнат қилаётган ҳамкасблари ва дўстлари орасида катта ҳурмат ҳамда эътиборга эришган.

Шу муносабат билан “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари номидан Ботир Расуловга ушбу кунда аввало соғлик, саломатлик, оилавий тинчлик, хотиржамлик, ишларига ривож тилаймиз.

Туғилган кун муборак бўлсин Ботиржон, деб қоламиз!


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика