Latest news

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  1 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  9 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

Онана 24 соат ичида иккита ўйин ўтказадими? News

Онана 24 соат ичида иккита ўйин ўтказадими?

"Манчестер Юнайтед" ақл бовар қилмас режага эга.

Андре Онана яқинлашиб келаётган Африка Миллатлар Кубогига учиб кетади. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони хизматларидан максимал фойдаланиш ниятида.

Африка Миллатлар Кубоги мусобақаси 13 январь куни бошланади. Кот-д'Ивуардаги мусобақа февраль ойининг ўрталарига қадар давом этади.

Унда Англия Премьер-лигасининг бир қанча футболчилари иштирок этади. Улардан бири Камерун вакили Андре Онана.

Бироқ "Манчестер Юнайтед" ўз дарвозабони хизматидан воз кечмоқчи эмас ва уни терма ихтиёрига сўнгги лаҳзада жўнатмоқчи. Шундай қилиб, дарвозабон, агар кутилмаган ҳеч нарса содир бўлмаса, 24 соат ичида иккита ўйин ўтказади...

"The Athletic" порталининг хабар беришича, Онана "Тоттенхэм"га қарши муҳим ўйинда (14 январь), шунингдек, Гвинеяга (15 январь) қарши беллашувда майдонга тушади. Бу ақлдан оздирувчи ғоя клуб ва Камерун Федерацияси ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик натижасидир.

Камерун бўлажак АМК "C" гуруҳида Гвинеядан ташқари Гамбия ва Сенегал билан ўйнаши керак. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаган тўртта жамоа кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика