Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  1 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  6 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  5 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

Ўмон Ўзбекистон учун қандай рақиб? News

Ўмон Ўзбекистон учун қандай рақиб?

Ўзбекистон терма жамоаси бугун "CAFA Nations Cup-2023" турнирида ўз юришини бошлайди.

Рақиб ном жиҳатдан кучсиз саналган Ўмон. Олдин ҳам айтганман рақибни биз қоғозда ютиб бўлдик. Лекин унутмаслик керакки бу юрт вакилларига қарши кечган сўнгги учрашувларда анчагина тер тўкишимизга тўғри келган. Қуйида шу ҳақида гап боради. 


Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар шу кунгача турли даражадаги мусобақаларда жами 6 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. Сиз учун қизиқ туюлиши мумкин, лекин бу ўйинларда устунлик Ўмон тарафида, 4 ғалаба. "Оқ бўрилар" эса 2та ўйинда ғалабани ўз томонига оғдира олган. Тўплар нисбати 9-9. Бу жамоа билан илк учрашувимиз 21 аср бошига тўғри келади. Ўшанда "Пахтакор" стадионида кечган ЖЧ-2002 саралаш босқичидан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва бу ғалаба Ўмон билан ўйинлардаги энг йирик ютуғимиз ҳам шу бўлган.  Ҳар қандай даврда Ўмон Ўзбекистон учун жиддий рақиб сифатида гавдаланган. 

08.09.2001. Ўзбекистон - Ўмон 5:0

13.10.2001. Ўмон - Ўзбекистон 4:2

20.08.2008. Ўмон - Ўзбекистон 2:0

27.05.2014. Ўзбекистон - Ўмон 0:1

29.05.2014. Ўзбекистон - Ўмон 0:1

09.01.2019. Ўзбекистон - Ўмон 2:1

Тўпурарлар

Ўмонга қарши учрашувларда Миржалол Қосимов ва Жафар Ирисметов 2тадан тўп киритишган. Максим Шацких, Февзи Давлетов, Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов ҳисобида 1тадан гол бор. Битта гол автогол сифатида қайд этилган (Набил Ашур). Бугунги учрашувдан сўнг тўпурарлар рўйхати яна кенгайиши мумкин. 

Миржалол Қосимов 2

Жафар Ирисметов 2

Максим Шацких 1

Февзи Давлетов 1

Одил Аҳмедов 1

Элдор Шомуродов 1

Ўмон ҳақида 

Ўмон терма жамоасини хорватиялик тажрибали мураббий Бранко Иванкович бошқармоқда. Ушбу мутахассис 2020 йилда "қизил-оқлар"ни қабул қилиб олди. Услуб томонлама рақибимиз Иванкович қўл остида барча учрашувларда 2та ҳужумчи тактикасини қўлламоқда. Ал Субҳи (7-рақам), Ал Алави (17-рақам) олдинги чизиқда жуфтлик ҳосил қилади. Фақатгина ярим ҳимоядаги тактик жойлашувлар ўзгармоқда. Гоҳида 4-4-2, гохида 4-3-2-1 тактикасида ҳаракатланяпти. Бугун ҳам улар гарчи мезбонларга қарши ўйнаса ҳам 2та ҳужумчи тактикасини ўзгартиришмаслиги аниқ. Жумбоқли томони ярим ҳимоячиларнинг жойлашуви. Айнан шу жиҳат чалғитувчи ҳолат бўлиши мумкин.  Ўмон тўп назорати борасида ўйинда катта устунликка эга бўлади дейиш қийин. Чунки сўнгги 4та ўйинда жамоа ўртача 38 фоиз тўпга эгалик қилган. Зарбалар кўрсаткичи ҳар бир ўйинда  ўртача 10та, шундан фақатгина 4таси дарвозага аниқ борган. Дейлик Саудия Арабистони билан учрашувда 2 бор аниқ зарба йўлланган ва бу ўйинда Ўмон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Катта эҳтимол билан бугун очиқ футбол кўрмаймиз, деган тахминдаман. Лекин мезбон, мухлислар фактори Ўзбекистонни олдинга ўтишига, кўпроқ вазиятлар яратишига мажбур қилади. 

Сўнгги учрашувлардаги натижалари

Ўмон - Ливан 2:0

Ироқ - Ўмон 3:2 

Бахрайн - Ўмон 0:1

Саудия Арабистони - Ўмон 1:2

Ўмон - Яман 3:2

 

Маълумот учун учрашув бугун "Бунёдкор" стадионида 20:30да старт олади

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика