Latest news

16:10"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди  1 15:50АПЛ 1-тур ўйинлари бир дақиқалик сукут билан бошланади  0 15:30"Хоразм" тарихий натижа остонасида  0 15:15"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?  0 14:45⚡️Bild: Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди  32 14:21Элит ОЧЛ. "Ал Дуҳайл" ва "Ченгду Ронгченг" плей-оффда ғалаба қозонишди  1 14:15"Қўқон-1912" 8 йилдан сўнг Ғузордан 3 очко билан қайтди  0 13:49"Қўқон-1912"нинг 9 ўйинлик мағлубиятли серияси якунланган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Сурхон" май ойидан буён Термизда гол ура олмаяпти  1 13:24Луис Энрике: "Тоттенхэм" бир ойдан буён тайёрланмоқда, биз эса бир ҳафта шуғулландик холос"  0 12:27"Нефтчи" ва "Насаф" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:01Эшитдик-да! "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бош ҳакамига "қизил карточка" кўрсатилди  46 11:51Суперлига 19-турида ишловчи расмийлар маълум  4 11:31Кузатаётган Абрамов, сакраётган Илёсов, ётган Кенжабоев, сиқилаётган Қосимов ёхуд ОКМК - "Қизилқум" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 10:47Жанлуижи Доннарумма АПЛ жамоаси билан келишувга эришди  9

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди News

Омар Хрбин 50 минг доллар миқдорида жаримага тортилди

ОФК тартиб-интизом қўмитаси баъзи клуб ҳамда футболчиларга солинган жарималар бўйича қарор қабул қилди.

Хусусан, қарорга кўра "Ал Ҳилол" клуби ҳужумчиси Омар Хрбин уч марта журналистларга интервью беришдан бош тортгани учун жами 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. У дастлаб "Персеполис" - "Ал Ҳилол" ўйинида интервью беришдан бош тортган.

Шу боис аввалига 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилди. Кейинчалик бу ҳолат финал баҳсларида яна икки бор такрорланди. Натижада 20 мингдан 40 минг доллар жарима солинди. Жами футболчи 50 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бундан ташқари, "Ал Ҳилол" клубининг бошқа футболчилари - Салим Ал Довсари билан Осама Хавсави ҳам 10 минг доллардан жаримага тортилишди. Улар ҳам интервью бермасдан кетиб қолишган. "Ал Ҳилол" клубининг ўзи эса жами 74 минг доллар тўлайдиган бўлди.

Бунга сабаб:

1. Клуб футболчиси интервью бермагани учун - 10 минг доллар. (Ярим финал)

2. "Ал Ҳилол" - "Урава Редс" ўйини пайтида мухлислар майдонга ҳар хил буюмлар отгани ҳамда футболчилар кўзига лазер туширгани учун - 15 минг доллар.

3. Ўйиндан олдинги расмий машғулот ўз вақтида бошламагани учун - 4 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

4. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 20 минг доллар. (Финал, биринчи ўйин)

5. Клуб ўз футболчиларини интервью беришга кўндирмагани учун - 25 минг доллар. (Финал, жавоб ўйини)

Шунингдек, ОФК Кубогида қатнашган Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига 16 минг доллар миқдорида жарима солинди. Бунга сабаб ўйин пайтида тожикистонлик мухлислар тўсиқлардан сакраб ўтган ҳолда майдонга тушиб кетишга ҳаракат қилишган ва прожекторлар устига чиқмоқчи бўлишган.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика