Latest news

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  21 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  8 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   44 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

Омаджон Тайлоқов: "Урганчда қийин ўйин бўлади" News

Омаджон Тайлоқов: "Урганчда қийин ўйин бўлади"

«Динамо» - «УзДонгЖу» (1:0) учрашувида самарқандликлар сафида ўйиннинг энг фаол футболчиларидан бири бўлган Омаджон Тайлоқов «Динамо»га муҳим ғалабани келтирувчи гол муаллифи бўлди.

Баҳсдан кейин яримҳимоячи фикрлари билан ўртоқлашди.

«Авваламбор, бугун ёмғирли ҳавога қарамай, стадионга келиб «Динамо»ни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимизга раҳмат деб, миннатдорчилик билдираман» - дея гап бошлади Омаджон Тайлоқов.

- Биринчи Лиганинг дастлабки икки турида сафарда очко йўқотганлигимиз боис, уйимиздаги ҳар икки ўйин «Норин» ва «УзДонгЖу» жамоаларини мағлуб этишимиз шарт эди. Бу вазифани уддалаганимиздан хурсандман. Ҳар икки ўйинда ҳам мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажаришга интилдик ва ғалаба қозондик. Илҳом ака Шарипов имконқадар ҳужумкор тўп суришимизни сўрайди ва сўнгги иккита ўйинда бу ўз самарасини берди. Тўғри, вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмаётгандирмиз, аммо кейинги ўйинларда бу камчиликларимиз устида ҳам ишлаймиз.

- Ягона голингиз ғалаба келтиришини кутганмидингиз?

- Рақиб жамоа ҳимояда яхши ўйнади. Биз эса жуда кўп ҳужум қилдик. Омадимиз келиб, вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб янада йирик кўриниш олиши мумкин эди. Голим ғалаба келтирганидан жуда хурсандман.

- Кейинги ўйинда «Динамо» Урганчга сафар қилади. «Хоразм» жамоаси эса сизга бегона эмас…

- Чиндан ҳам Урганчда қийин ўйин бўлади. «Хоразм»да тўп сурганман. Ушбу жамоанинг таркиби бир неча йиллардан буён деярли ўзгармаган. Шу боис, «Хоразм» футболчилари бир-бирларини майдонда яхши тушунишади. «Орол» жамоаси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Умуман олганда, «Хоразм» ва «Орол» майдонларида ҳеч кимга осон бўлмайди. Ўйлайманки, яхши тайёргарлик кўриб, сафардаги икки учрашувдан ҳам ғалаба билан қайта оламиз.

«Динамо» Матбуот хизмати.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика