Latest news

17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  3 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  27 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8

Омадингни берсин, Муҳаммад Салaҳ! News

Омадингни берсин, Муҳаммад Салaҳ!

Яна Муҳаммад Салaҳ ҳақида

Агар кимдир мавсум бошида Муҳаммад Салaҳ Европа Чемпионлар Лигасида “Ливерпуль” билан ярим финалига етиб бора олади деганда “мерсисайд” жамоасининг ишқибозлари ҳам эҳтимол мийиғида кулиб қўйган бўларди. Аммо Салaҳ нафақат ярим финалга чиқишнинг уддасидан чиқди… Шу ерда гапни бошқа тарафга буриб турамиз.

Жаҳон футболида мана 10 йилдирки, Роналду — Месси эраси давом этиб келмоқда. Ҳа, давом этмоқда. Улар ҳали тўхташгани йўқ. Футбол бу икковлон туфайли ўзининг очилмаган қирраларини миллионлар ўйини шайдоларига тақдим қилди. Футбол мухлисларини икки қутб бўлишга сабаб бўлганлар ҳам шу “ўзга сайёраликлар”дир. Сўнгги бор Роналду ва Мессини “Олтин тўп” маросимида икки ёнда туришга мажбур қилган сўнгги ерлик Кака эди. Орадан 10 йил ўтди. Аммо ерлик бир қанча мухлислар қачон яна бир ерлик келиб, бу “қироллар”нинг ҳукмронлигига якун ясашини кутиб келди. Шу кунлар келаётганга ўхшайди. Бундай дейишга нафақат унинг натижалари, балки кўрсатаётган ўйини ҳам сабаб бўляпти.

Кимдир Неймарнинг янги давр футболи тахтига чиқишини кутаётган бир вақтда Муҳаммад Салaҳ ўз ватани терма жамоасини Жаҳон Чемпионатига олиб чиқди. АПЛга ўтиб, бир пайтлар ўша қирол Роналду қайд этган натижани бир мавсумнинг ўзида такрорлашга улгурди. Ҳали шу натижани янгилаб, унинг ўзидан бошқа одам янгилай олмайдиган қилиб қўйса ҳам ҳайрон бўлмаймиз. Месси Чемпионлар Лигасини телевизорда кўриб ўтирган вақтда “Рома” дарвозасига фантастик гол уриб ўтирибди. Камига “Олтин бутса”ни ҳам ўзиники қилмоқчи, aзамат. Бу дегани Роналду ва Месси хавотир олманг, мен Муҳаммад Салаҳ сизларнинг ўрнингиз асло билинтирмасликка ҳаракат қиламан, деганга ўхшайди. Футбол ҳеч қачон ўз юлдузларини қизғонмайди, фақат уларнинг порлаши учун қанчадир муддат белгилайди. Салаҳ ҳозир порлаяпти. Бир сўз билан айтганда унинг кетмони учяпти! Бироз ошириб юбордим-а. Ҳа, майли! Салаҳ бугун мақтовларга ярашадиган ўйин кўрсатди.

Омадингни берсин, Муҳаммад Салaҳ!

Author :
Rating: +109   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика