"Олтин тўп"ни ютишга лойиқ бўлган 5 ярим ҳимоячи
16 may 2018 19:30
News
"Олтин тўп"ни ютишга лойиқ бўлган 5 ярим ҳимоячи
Мана 10 йилдирки, Роналду-Месси тандеми бу совринни бошқаларга бермаяпти. Аммо шундай ярим ҳимоячилар борки, "Олтин тўп"га эга чиқиши керак эди.
Мисол учун...
5. ТОНИ КРООС
"Биз сенга йилига 10 млн евро маош тўлай олмаймиз, сабаби сен топ-футболчи эмас", - деганди "Бавария" расмийси Карл-Хайнц Румменигге. Ўша вақтларда Кроос Мюнхен жамоаси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бораётганди.
Орадан бир ой ўтиб, "Реал" 25 млн евро эвазига Кроосни сотиб олди. Бу эса футбол мухлислари томонидан аср трансфери деб аталди. Пеп Гвардиола унга катта ишонч билдирмади ва Марио Гётцега имконият берди.
2014 йилда "Реал"га ўтган Кроос жамоа таркибида 2 бора ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди ва бир неча бора йил рамзий терма жамоасидан ўрин олди. У Роналдунинг голлари ва жамоасининг ғалабаларида ўз ҳиссасини қўшди. 2014 йилда эса "Олтин тўп"ни ютиши мумкин бўлганлар якуний учлигида кўриниш берди.
4. СЕРХИО БУСКЕТС
Серхио Бускетс 2010 йилда Иньеста билан биргаликда топ-футболчига айланди. Ҳимояга ихтисослашган футболчи "Барселона" ва Испания термасининг юрагига айланди.
У бирор марта ҳам "Олтин тўп"нинг якуний учлигига кирмаган. Бироқ Серхионинг ўйинларини кузатар экансиз, кучли ўйинлари туфайли совринни қўлга киритишга ҳақлилиги сезилади. Журналистлар, мухлислар унинг "Олтин тўп"ни ютишини кераклигини кўп бора ёзишди. Бироқ овоз берувчилар унинг исмини ёзиб қолдиришмади.
Бускетс "Олтин тўп"ни қўлга киритмаса-да, ҳақиқий жонкуяр футболчи ва жамоаларининг юраги бўлиб қолаверади.
3. Н’ГОЛО КАНТЕ
Канте бир неча йиллардан буён барқарор ўйин намойиш этмоқда. У "Челси" ва "Лестер" таркибида шунчалар ишонч билан ҳаракат қилмоқда-ки, унга эътирозлар бўлмаяпти.
Канте марказий ярим ҳимояда у катта масъулиятни ўз бўйнига олган ва у орқали "Челси" барча рақиблари билан баҳсларда марказда устунликка эришмоқда. У ўз жарима майдонидан рақиби "қутиси"га қадар катта зонада ўйнайди ва ҳужумларни қайтаришда жуда яхши ўйин кўрсатади.
Канте ҳам бундай ёрқин ўйинлари билан "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак. Бироқ бундай вақтда унга йўл бўлсин.
2. ЛУКА МОДРИЧ
Модрич 2012 йилда "Реал" амалга оширган энг яхши трансфер бўлиб қолди. "Реал" хорватиялик орқали марказдаги катта ҳудудни эгаллади.
Қайсидир вақт давомида Модрични танқид қилишгани эшитилмади. Узоқ йиллардан буён у барқарор тарзда ўйин кўрсатмоқда.
Айни дамда у 32 ёшга кирди. "Реал" келажакда Модрич каби футболчи топиши қийин.
Лука ўзининг чиройли паслари ва ҳаволатиб тўп оширишлари орқали барчанинг эътиборини қозонди. Аммо "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмасди. Агарда Модрич бундан 15 йил олдин шундай ўйин кўрсатганида, бемалол ушбу совринни қўлга киритарди.
1. АНДРЕС ИНЬЕСТА
Нафақат "Барселона", балки футболнинг тирик афсонаси. Барча унинг 116-дақиқада ЖЧ финалида Голландияга урган голини эслайди.
Яқин орада сўнгги учрашувини ўтказадиган Иньеста 9 марта ЛаЛига, 7 Испания Суперкубоги, 6 Испания кубоги, 4 ЕЧЛ соврини, 3 Европа Суперкубоги ва марта клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлган.
Кўп бора "Олтин тўп"нинг якуний учлигига кирган афсонага бу соврин насиб этмади. Аммо у ҳар доим ФИФАнинг якуний рамзий термасидан ўрин олди.
Миржалол Норматов таржимаси
Comments