"Олтин тўп". Ўзбекистон вакили кимларга овоз берган эди?
03 dec 2019 15:16
News
"Олтин тўп". Ўзбекистон вакили кимларга овоз берган эди?
France Football томонидан ташкил этилган тадбирда Лионель Месси йил футболчиси деб топилди ва унга "Олтин тўп" топширилди.
Ғолибни аниқлашда Ўзбекистон вакиллари кимга овоз беришган эди?
Ҳужжатларда кўрсатилишича, мамлакатимиз номидан Sport Football Journal вакили Григорий Ртвеладзе овоз берган. У футболчиларни қуйидаги тартибда ўринларга қўйиб чиққан:
1. Виржил ван Дейк ("Ливерпуль")
2. Матейс де Лигт ("Ювентус")
3. Криштиану Роналду ("Ювентус")
4. Лионель Месси ("Барселона")
5. Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити")
Эслатиб ўтамиз, "Олтин тўп" учун курашда Лионель Месси Виржил ван Дейкдан бор-йўғи 7 очко кўп тўплаб совринни қўлга киритган экан. Аргентиналик форвард овоз беришда 686 балл тўплаган бўлса, голландиялик ҳимоячи йиққан баллар 679та бўлган.
Comments