Latest news

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  174 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди News

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди

Жаҳон футболидаги энг нуфузли мукофотни топшириш маросими 22 сентябрь куни Париждаги муҳташам Шатле театрида ўтказилади.

"Олтин тўп" ўтган йили эълон қилинганидек, УЕФА ҳамда France Football ва L’Équipe медиакомпанияларига эгалик қилувчи Groupe Amaury ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. "Олтин тўп" мукофоти 1956 йилдан буён ҳар йили France Football томонидан топширилади ва футболчининг ажойиб ютуқлари ҳамда ноёб истеъдодини эътироф этиш учун бериладиган энг нуфузли мукофот ҳисобланади.

Франция пойтахтида ўтказиладиган маросимда 2024/25 йилги мавсум бўйича қуйидаги мукофотлар топширилади: 

Эркаклар учун "Олтин тўп", аёллар учун "Олтин тўп", Копа соврини (21 ёшгача бўлган энг яхши эркак ва аёл футболчиларга), Яшин соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши дарвозабонга), Герд Мюллер соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги мавсумнинг энг яхши тўпурарига), Йохан Кройф соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийларга), шунингдек, L’Équipe ва Peace and Sport ташкилотлари томонидан ҳамжиҳатлик ҳаракатлари ёки ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлагани учун футболчиларга бериладиган Сократес мукофоти.

Ушбу мавсум мукофотлари учун номзодлар 6 август куни эълон қилинади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика