Latest news

23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  0 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  14 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  22 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  6 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1

"Олтин тўп-2013" топшириш маросими якунланди News

"Олтин тўп-2013" топшириш маросими якунланди

Бугун Цюрих шаҳрида 2013 йилги "Олтин тўп" топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросим тафсилотлари билан мана шу саҳифада танишиб боришингиз мумкин бўлди. 

Саҳифа тагида маросим олди фотолар бериб борилмоқда.

Диққат 2013 йилги рамзий терма жамоаси эълон қилинди:
Мануэл Нойер, Филип Лам, Серхио Рамос, Тиаго Силва, Даниел Алвес, Хави, Франк Рибери, Андрес Иньеста, Криштиану Роналду, Златан Ибрагимович, Лионель Месси.

ФИФА президенти Зепп Блаттер нутқ сўзламоқда. 2013 йилги ФИФА президенти соврини собиқ Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Жак Рогега топширилди.

Саҳнага бразилиялик фотомодел Адриана Лима, ФИФА бош котиби Жером Вальке, ЖЧ-2014 ташкилий қўмитаси вакили Роналдо, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар таклиф этилди. Бошловчилар уларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

2013 йил аёллар футболидаги энг яхши мураббийи деб Германия терма жамоаси бош мураббийи Силвия Найт топилди. Унга Рафль Келлерман ва Пия Сундхаги рақобатчилик қилганди.

2013 йилнинг энг яхши мураббий деб кутилганидек "Бавария" собиқ устози Юпп Хайнкес тан олинди. Унга Алекс Фергюсон ва Юрген Клопп рақиблик қилишганди.

Пеле, Амрилдо ва Кафу саҳнага таклиф этилишди. Уларнинг барчаси Бразилия сафида турли йилларда Жаҳон чемпиони бўлишган.

ФИФА 2013 йилги "Fair Play" соврини Афғонистон Футбол Федерациясига топширилди. Ушбу давлат Футбол Федерацияси президенти Керамуддин Карим совринни қабул қилиб қолди. Эслатиб ўтамиз, 2012 йил бу совринни ЎФФ қўлга киритганди.

Навбат "Ференц Пушкаш" номидаги йилнинг энг чиройли голига етиб келди. Уни Венгрия бош вазири Виктор Орбан ва Бразилия терма жамоаси посбони Жулио Сезар Швеция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимовичга топширишди.

ФИФА президенти ҳамда "France Football" бош муҳаррири Пелега "Олтин тўп"ни топширди. Бу соврин унга футбол олдидаги хизматлари учун берилди.

Аёллар ўртасида германиялик Надин Ангерер 2013 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Унга совринни Зепп Блаттер ва Миа Хамм топширди. Ангерерга Марта ва Абби Вамбах рақобатчилик қилишди.

2013 йилги "Олтин тўп" Криштиану Роналдуга топширилди! Футболчи ҳаяжондан қувонч кўз ёшларини яшира олмади. 

Шу билан маросим якунланди. Сиз билан икки соат давомида Нарзулла Сайдуллаев бирга бўлди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика