Latest news

17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  3 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  0 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  1 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  3 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  1 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  14 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  7 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  9 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   29 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13

"Олмалиқ"қа бағишланган мақола. Жамоанинг кучи кучлилар билан ўйинда билинади News

"Олмалиқ"қа бағишланган мақола. Жамоанинг кучи кучлилар билан ўйинда билинади

Кеча олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳси бўлиб ўтди.

Ўйинга келган мухлислар сонидан одамларнинг олий лигани соғинмагани билиниб турди. ПФЛ қайдномасида стадионга келганлар сони 678 нафар деб ёзилди. Аслида бундан кам бўлиши ҳам мумкин, балки кўпдир, ким билади дейсиз. 

Лекин гап бунда эмас, чунки биз Тошкентдаги ўйинларга мухлис кам келаётганига аллақачон кўникиб қолганмиз. Шу боис қачон стадион тўлсагина бундан ҳайратга тушсак керак. Кечаги беллашувни кўриб мени кам одам келганидан кўра ҳам "Олмалиқ" намойиш этган футбол ҳайрон қолдирди. 

Олий лига иккинчи давра бошланишини жамоалар бир ой кутишди. Бу орада соғинч бўлиши керак. Барибир расмий ўйинларнинг таъми бошқача бўлади. Бунда футболчилар очко учун, пул учун курашади. Профессионал бундай пайтда фақат ўйинни ўйлаб, ғалаба илинжида ҳаракат қилиши керак. Лекин кечаги баҳсда "Олмалиқ" иштирокида тузук футбол кўрмадик. 

Бу жамоанинг биринчи даврада "Локомотив"га қарши ўйинини кўргандим, ўша "Олмалиқ" - шу "Олмалиқ". Ўзгариш йўқ. Лекин жамоа бунгача 12 ўйиндан бери ютқазмай келаётганди. "Олмалиқ" ўз майдонида кучли тўртликнинг иккита вакилини мағлуб этди: "Насаф" - 1:0, "Пахтакор" - 2:0. Аммо сафарда "Локо" ва "Бунёдкор" билан кечган ўйинларда айтарли ҳеч нарса қила олмади. Шунинг учун ҳам ТТЗдаги баҳсда "Локомотив" бу рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча эса "Бунёдкор" 1:0 ҳисоби билан ютди. 

Кечаги ўйинда "Бунёдкор" яққол кучлилик қилди дея олмаймиз. Фақат уларда иштиёқ юқори бўлди ва бунда бош мураббийнинг роли катта. Кўриниб турибди, "Бунёдкор" футболчилари Қосимов учун ҳам югуриб ўйнашяпти, пиёда юргани йўқ. Лекин "Олмалиқ" ҳам Кумиков учун борини бериб ҳаракат қила оладими? Шахсан менга ютса-ютқазса футболни югуриб ўйнайдиган жамоалар ёқади. Натижа аввало Худодан, лекин футболчи майдонга тушганидан кейин югуриши шарт. Чунки югурмасанг ютмайсан, аччиқ ҳақиқат шунда. 

"Олмалиқ"нинг ўз майдонида "Бухоро"га қарши баҳсини кўриб ҳарҳолда маза қилгандим. Кураш, тезлик ва ғалабага ташналик. Лекин Тошкентга бошқа жамоа келдими? Нима учун кўп жамоалар Тошкентга келганда бирдан ўзгариб қолишади? Агар футболчилар "Тошкентда бизга ҳакамлар ўйин бермайди" деб ўйлашса, бу даврлар аллақачон ўтиб кетди. Ҳозир ҳакамлар анча эҳтиёткор бўлиб қолган, қолаверса агар жамоа зўр ўйнаса ҳакам ҳеч нима қила олмайди. Чунки ундаям бола-чақа бор, у ҳам ишсиз қолишдан қўрқади. 

Ҳамма гап жамоаларнинг ўзида. Улар ўйнашни хоҳлашмайди. Майдонга тушгандан кейин 90 дақиқа бир амаллаб ўтса бўлди деб хаёл қилишади шекилли. Тўғри, кечаги ўйинда баъзи эпизодлар бўлди, "Олмалиқ" ҳам гол уриши мумкин эди, лекин бутун ўйин картинасини оладиган бўлсак, жуда бир зерикарли футбол намойиш этган бўлиб чиқади. Бу энди мураббий кўрсатмасими ё футболчилар шунақа ўйнайдими, билмадик. 

Аслини олганда, Виктор Кумиков "Машъал" ва "Насаф"да ишлаб юрган кезларда ҳам унинг қўл остидаги жамоа, шиддаткор ва агрессив ўйнамаган. Доим пайт пойлаган ва рақибнинг хато қилишини кутган. Кейин стандарт вазиятларга алоҳида урғу берилган. Ҳозир "Олмалиқ" ҳам шу қўшиқни куйлаяпти. Лекин энди футбол ўзгарди, ўйинчиларнинг бутун майдон бўйлаб югуриши биринчи планга чиқди. Жамоа ютқазиб турган маҳал бундан жаҳли чиқиб икки борабар куч билан югурмас экан, кейинги ўйинларда янада қийин бўлиб бораверади. 

Х.Холиқов


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика