Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

"Олмалиқ"нинг бугунги рақиби: "Карпати" (Львов, Украина) News

"Олмалиқ"нинг бугунги рақиби: "Карпати" (Львов, Украина)

Бугун "Олмалиқ" Анталияда навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

"Олмалиқ"нинг бу галги рақиби Украина премьер лигаси вакили "Карпати" бўлади. Белоруссиялик Олег Дулуб бош мураббийлик қилаётган Львов шаҳри жамоаси жорий мавсум биринчи давраси якунига кўра мусобақа жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди. Бунга ФИФА томонидан клубга нисбатан ишлатилган санкция ҳам сабаб бўлган. Ҳалқаро футбол қўмитаси "Карпати" ва "Днепр"дан 6тадан очко олиб ташлаш бўйича қарор чиқарган. Кўп йиллик тарихга эга жамоа учун бу ўрин муносиб эмасдек. Украина жамоаси хорижий йиғин орқали вазиятни ижобий томонга ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Биринчи даврада жамоа сафида биргина аргентиналик легионер Густаво Бланко-Лешук бор эди. 17 ўйинда 7 гол урган форвард Донецкнинг "Шахтёр" жамоасига трансфер бўлган.

Жамоамиз билан битта меҳмонхонада истиқомат қилаётган львовликлар 18 январь куни Қаршининг "Насаф" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишди. Унда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дарвоқе, ўтган мавсум "Олмалиқ" шарафини ҳимоя қилган Ярослав Мартинюк айнан шу жамоадан келганди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан 13:00да меҳмонхонага қарашли "Топ капе" спорт мажмуасида бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика