Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  2 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  2 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  4 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

"Олмалиқ": Ёшлар жамоаси тайёргарлик жараёни News

"Олмалиқ": Ёшлар жамоаси тайёргарлик жараёни

Tags :  Олмалиқ
Асосий таркиб сингари ёшлар жамоамиз ҳам иккинчи даврага қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Биринчи давра якунига кўра 11-ўринда турган ёшларимиз, мавсумни қолган қисмида яхшироқ натижага эришишни мақсад қилган. Йил бошида жамоа рўйхатидан ўтган Абдулазиз Жўрабоев, Максим Криушев, Сухроб Раҳмонов, Азиз Тўхтаматовлар билан тузилган шартномалар бекор қилинди. Абдумалик Тошпўлатов ва Дадахон Юсупов мавсум охирига қадар биринчи лиганинг "Хоразм" жамоасига ижарага берилди.

Айни вақтда бўш ўринлар муносиб номзодлар билан тўлдирилмоқда.
Ёшлар жамоамиз бугун Тошкент вилояти "Дўстлик" стадионида "Локомотив БФК" жамоаси билан куч синашди. Ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Жамоамиздан голни пенальтидан Қадамбой Нурметов киритди. Бунгача ёшларимиз "Локомотив" ёшлар жамоаси билан ҳам баҳс юритишган ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Темирйўлчилар дарвозасини Тимур Эргашев икки марта ишғол этган ва яна бир гол Фарҳод Имомов ҳисобига ёзилган.

Ёшлар жамоамиз эртага бекободлик тенгқурлари билан навбатдаги назорат ўйинини ўтказишади. Бу учрашув Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика