Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  7 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  4 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди News

"Олмалиқ": Янги мавсумга тайёргарлик бошланди

Tags :  Олмалиқ
24-миллий чемпионатни олтинчи ўринда якунлаган "Олмалиқ" 17 декабрдан навбатдаги футбол мавсумига тайёргарликни бошлади.

Олмалиқ шаҳрида бошланган ўқув-машғулот йиғини 28 декабрга қадар давом этади. Дастлабки машғулотда жамоа таркибида 26 нафар футболчи иштирок этди. 2015 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя этган футболчилардан 14 нафари (Умид Хонимқулов, Темур Ғаниев, Акмал Ортиқов, Ислом Иномов, Саидкомил Акбаров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Саҳоб Жўраев, Обид Жўрабоев, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Саламат Қутибоев, Муҳаммад Исаев, Ғулом Ўрунов ва Исломбек Исоқжонов) жамоа ихтиёрига етиб келди. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси йиғинига чақирилган Жаҳонгир Абдумўминов, Диёр Туропов, Дониёр Исмоилов, бироз бетоблиги сабаб Никита Шквирин ва Никита Павленко машғулотларда иштирок этишмади. Жамоа шарафини ҳимоя этган Шавкат Саломов ва Алишер Шоғуломов ҳам Олмалиққа келмади. Жамоанинг хорижлик футболчилари эса январь ойидан бошлаб таркибга қўшилишади.

Таркибга янги қўшилган футболчилар ҳақида эса кейинроқ маълумот берамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика